Ўзбекистон

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилди

Узилишга “Юксак” подстанциясидаги носозлик сабаб бўлган ва натижада 110 кВ кучланишли иккита электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчиб қолган.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилди

28 июнь куни соат 20:45 да Тошкент шаҳридаги "Юксак" подстанциясида юзага келган носозлик сабаб пойтахт ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилди.

 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида Тошкент шаҳрининг Миробод, Чилонзор ва Яккасарой, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманларининг айрим ҳудудлари вақтинча электр энергиясисиз қолган.

 

"Тошкент shahar магистраль электр тармоқлари" корхонаси аниқлик киритишича, "Юксак" подстанциясидан чиқувчи Л-Ў-Ю 110 кВ 1 ва 2 электр узатиш тармоқларида ҳимоя тизими ишга тушиши оқибатида фавқулодда ўчиш содир бўлган. Натижада "Юртим" ва "Бунёдкор" подстанциялари тўлиқ кучланишсиз қолган. Шу сабабли Миробод, Яккасарой, Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилган.

 

Мутахассислар томонидан амалга оширилган тезкор қайта улаш ишлари натижасида 220/110/10 кВ кучланишли "Озодлик" подстанцияси орқали Чилонзор ва Учтепа туманларидаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти босқичма-босқич тиклана бошлаган.

 

Ҳозирда махсус бригадалар носозлик сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, қолган истеъмолчиларни электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

 

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Респондентлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиб, фақат статистик мақсадларда ишлатилади.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.