Ўзбекистон

1 июлдан Ўзбекистонда касаллик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари дастлабки беш кун давомида иш берувчи, олтинчи кундан бошлаб эса Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

1 июлдан Ўзбекистонда касаллик нафақаларини тўлашнинг янги тартиби жорий этилади

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан брифинг ўтказилди. Брифингда маълум қилинишича, 2026 йил 1 июлдан бошлаб жорий этиладиган янги тартиб доирасида болаларни парвариш қилиш бўйича қўшимча ижтимоий кафолатлар ҳам жорий этилади.

 

Хусусан, 14 ёшгача бўлган болани парвариш қилиш учун қўшимча 20 календарь кунгача, ногиронлиги бўлган 16 ёшгача болани парвариш қилиш учун эса қўшимча 40 календарь кунгача касаллик нафақаси тўланади. 

 

Брифингда таъкидланишича, янги тизимнинг энг муҳим жиҳатларидан бири барча жараёнларнинг тўлиқ автоматлаштирилишидир. Эндиликда фуқаролардан касаллик нафақасини олиш учун ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди. 

 

Электрон меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилиши билан тизим фуқаронинг расмий бандлиги, суғурта стажи ҳамда даромади ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда текширади ва нафақани проактив тарзда тайинлайди. 

 

Касаллик нафақалари “Барака” тизими орқали тўланади. Ҳар бир фуқаро учун виртуал карта автоматик равишда очилиб, маблағлар ушбу карта орқали ўтказилади. 

 

Шунингдек, касаллик нафақаларини молиялаштириш муддатлари ҳам аниқ белгиланган. Ойнинг 1–15-саналари оралиғида тайинланган нафақалар шу ойнинг 25-санасига қадар, 16–31-саналари оралиғида тайинланган нафақалар эса кейинги ойнинг 10-санасигача фуқароларга тўлаб берилади. 

 

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, янги тартиб фуқаролар учун хизматларни соддалаштириш, нафақаларни ўз вақтида етказиш ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти билан учрашув ўтказди

Учрашувда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳамда сунъий интеллектни жорий этишда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар турар жойлари сотувга қўйилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳолатга расмий муносабат билдирди.

custom img

Ўзбекистонда профилактика инспектори ишига аралашиш, асоссиз юклама бериш тақиқланади

Профилактика инспекторлари, йўл-патруль, патруль-пост ва қўриқлаш хизматлари ягона тизимга бирлаштирилади.

custom img

АҚШ Ўзбекистон халқаро аэропортларига замонавий портловчи моддаларни аниқлаш ускуналарини тақдим этди

Янги ускуналар Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида багаж, юк ва қўл юкларини текширишда қўлланилиб, авиация хавфсизлигини янада кучайтиради.

custom img

Бекободда солиқ қарзи сабаб мол-мулклар хатланмоқда

Ижро ҳаракатлари давомида битта МЧЖнинг ўзидан 260 миллион сўм ундирилган.

custom img

Хоразмда фермер машинаси хатлангач, солиқ қарзини тўлади

Маълум бўлишича, фермер хўжалигида 180 млн сўм солиқ қарзи бўлган.

custom img

Милтиқ, патрон ва ўқлар божхона чегарасидан ўта олмади

“Навоий” чегара божхона постида қурол ва патронларни ноқонуний олиб киришга бўлган икки ҳолат фош этилди.

custom img

Тошкентдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари бозорида товламачилик қилган 14 киши қамалди

Жиноий гуруҳ мижозларнинг розилигисиз хизмат кўрсатган жиноий гуруҳ улардан катта миқдорда пул талаб қилган, рад жавоби берганларга таҳдид қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"