Ўзбекистон

“Ягона QR-код бошқа тўлов усулларини бекор қилмайди”: Солиқ қўмитаси тушунтириш берди

Қўмита тадбиркорлар бошқа тўлов ташкилотларининг QR-кодларидан фойдаланишда давом этиши мумкинлигини, солиқ органлари эса бунга аралашиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлади.

“Ягона QR-код бошқа тўлов усулларини бекор қилмайди”: Солиқ қўмитаси тушунтириш берди

2026 йил 1 июлдан бошлаб савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча юридик шахслар учун ягона QR-кодли тўлов тизими орқали тўловларни қабул қилиш тартиби кучга кирган эди. Бироқ бу тўловлар фақат ягона QR-код орқали амалга оширилиши керак дегани эмас, дея маълум қилмоқда Солиқ қўмитаси.

 

Қайд этилишича, ягона QR-код харидорлар учун мавжуд тўлов усулларига қўшимча имконият сифатида жорий этилган. Шу сабабли тадбиркорлар ўз ихтиёрига кўра Давлат реестрига киритилган тўлов ташкилотларининг QR-кодлари, банк карталари, нақд пул ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўлов усулларидан ҳам фойдаланишда давом этиши мумкин.

 

Расмий муносабатда Солиқ қўмитаси ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгиловчи ваколатли орган эмаслигини ҳам алоҳида таъкидланди.

 

Шунингдек, Солиқ қўмитаси солиқ органлари томонидан тадбиркорларни бошқа тўлов ташкилотларининг QR-кодларини олиб ташлашга мажбурлаш ёки бу жараёнга аралашишга йўл қўйилмаслигини билдирди.

 

Агар солиқ ходимлари томонидан бундай ноқонуний ҳолатлар кузатилса, тадбиркорларга Солиқ қўмитасининг 71 244-98-98 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ягона QR-код бошқа тўлов усулларини бекор қилмайди”: Солиқ қўмитаси тушунтириш берди | Zamon.uz