Жаҳон

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 3 342 нафарга етди

Зилзиладан 11 кун ўтганига қарамай, қидирув ишлари давом этмоқда.

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 3 342 нафарга етди

 

Венесуэлада 24 июнь куни содир бўлган 7,2 ва 7,5 магнитудали иккита кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 342 нафарга, жароҳатланганлар сони эса 16 700 нафардан ошди. Бу ҳақда мамлакат Ахборот вазирлиги маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида ўнлаб бинолар қулаб тушган, айниқса пойтахт Каракас яқинидаги Ла Гуаира қирғоқ ҳудуди энг кўп зарар кўрган. Минглаб аҳоли бошпанасиз қолган.

 

Зилзиладан 11 кун ўтганига қарамай, маҳаллий ва халқаро қутқарув гуруҳлари вайроналар остида қолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда. Расмийлар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

 

Муваққат президент Делси Родригес ҳукуматнинг фавқулодда вазиятга жавоб чораларини ҳимоя қилиб, мамлакатда ижтимоий тартибсизликлар кузатилмаслигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, минглаб қутқарувчилар, ҳарбийлар ва давлат хизматчилари офат оқибатларини бартараф этиш ишларига жалб этилган.

 

Шу билан бирга, The Guardian нашрининг ёзишича, айрим фуқаролар ҳукуматнинг табиий офатнинг дастлабки кунларидаги ҳаракатларини танқид қилмоқда. Хусусан, халқаро қутқарув гуруҳлари етиб келгунига қадар қутқарув ишлари суст олиб борилгани юзасидан норозиликлар билдирилган.

 

Суд-тиббиёт мутахассислари қурбонлар сонининг кўплиги сабаб жасадларни аниқлаш ва яқинларига топшириш жараёни мураккаблашганини қайд этмоқда. Мутахассисларнинг баҳолашича, вайроналар остидаги барча жасадларни олиб чиқиш учун уч ойгача вақт талаб этилиши мумкин.

 

Расмийларга кўра, қидирув-қутқарув ишлари тўлиқ якунланмагани сабабли қурбонлар сони яна ортиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.