Спорт

ЖЧ—2026:Англия 10 киши бўлиб ҳам Мексикани мағлуб этди

Чорак финалда Англия Бразилияни мусобақадан чиқариб юборган Норвегия билан куч синашади.

ЖЧ—2026:Англия 10 киши бўлиб ҳам Мексикани мағлуб этди

 

2026 йилги FIFА Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Англия терма жамоаси Мексикани 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

Мехико шаҳридаги «Asteka» стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳисобни 36-дақиқада Жуд Беллингҳам очди. Орадан икки дақиқа ўтиб у дублни расмийлаштириб, Англиянинг устунлигини икки тўпга етказди.

 

42-дақиқада мексикалик Хулиан Кинёнес ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Иккинчи бўлим бошида, 54-дақиқада англиялик ҳимоячи Жаррелл Куанса қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва жамоаси ўйиннинг қолган қисмини бир киши кам бўлиб давом эттирди.

 

Шунга қарамай, 60-дақиқада Ҳарри Кейн пенальтидан гол уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди. Бу гол ҳужумчининг турнирдаги олтинчи голи бўлди. 69-дақиқада Раул Хименес ҳам пенальтидан аниқ зарба йўллаб, Мексиканинг иккинчи голини урди. Бироқ учрашув якунига қадар мезбонлар ҳисобни тенглаштира олмади.

 

Мазкур ғалабадан сўнг Англия чорак финалга йўл олди. Энди инглизлар ярим финал йўлланмаси учун Бразилияни мусобақадан чиқариб юборган Норвегия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"