Жиноят

Давлат рақамини яшириб ҳаракатланган "Матиз" ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди

ЙҲХХ "Матиз" ҳайдовчиси ва ЙПХ ходими ўртасидаги тортишув юзасидан изоҳ берди.

Давлат рақамини яшириб ҳаракатланган "Матиз" ҳайдовчисига қонуний чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда "Матиз" автомобили ҳайдовчиси ва йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходими ўртасидаги тортишув акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) расмий муносабат билдирди.

 

ЙҲХХ маълумотига кўра, видеода акс этган ҳайдовчи бундан аввал ҳам давлат рақам белгисининг бир қисмини ёпиб ҳаракатлангани учун айнан шу ЙПХ ходими томонидан огоҳлантирилган. Бироқ у қоидабузарликни такрорлаган.

 

Ҳайдовчининг ўзи ҳам аввал давлат рақам белгисининг бир қисмини скотч билан, кейинчалик эса қора материал билан ёпиб ҳаракатланганини тасдиқлади. Унинг айтишича, ижтимоий тармоққа жойлаган видеоси ҳиссиётга берилиб ёзилган бўлиб, ички ишлар органлари ходимларига нисбатан эътироз билдиришни мақсад қилмаган.

 

"Улар қонуний чора кўришди. Бу ишимиз нотўғри эканини билардим", деди ҳайдовчи.

 

ЙҲХХнинг билдиришича, ҳайдовчи огоҳлантирилганига қарамай қоидабузарликни такрор содир этгани сабабли унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга, давлат рақам белгиларини яширган ҳолда транспорт воситасини бошқармасликка чақирди. Идора "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирлари давом этаётганини ҳам эслатди.

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

20 минг долларлик опий: Фарғонада икки нафар шахс ушланди

Ёзёвон туманида 1 килограмм опий гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс қўлга олинди.

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Хайрия пуллари тотализаторга тикилди: Фарғонада ёш йигит ушланди

Йигит ижтимоий тармоқларда ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириш учун фирибгарлик схемасидан фойдаланган.

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Бухорода зарарли APK файллар тарқатган гуруҳ ушланди: 60 дан ортиқ фуқаро жабр кўрган

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли APK файлларни юбориб, қурилмалардаги банк маълумотлари ва SMS-кодларни қўлга киритган.

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

ЙПХ ходимини обрўсизлантирувчи видео тарқатилди: фуқаро 10 суткага қамалди

Судда фуқаро қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрор бўлди ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтди.

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Хорижга чиқиш тақиқини ечиб бериш ваъдаси: банк бош мутахассиси пора олаётганда ушланди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Анталия ваъдаси ортидаги жиноят: икки қиз хорижга олиб кетилаётганда тўхтатилди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ноқонуний “Умра” хизмати: икки ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд ва Сирдарёдаги ҳолатларда фуқаролардан “Умра” зиёратини ташкил этиш эвазига жами 4300 АҚШ доллари талаб қилинган.

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Ноқонуний криптовалюта айланмаси: 683 минг долларлик операциялар аниқланди

Фуқаронинг лицензия олмасдан крипто-активларни ўтказиш билан шуғуллангани аниқланган.