Ўзбекистон

Ўзбекистон ТИВда “Долзарб виза” ойлиги бошланди

Ойлик доирасида ўзбекистонликлар учун визасиз мамлакатлар сонини ошириш ва виза олиш тартибини соддалаштириш бўйича хорижий давлатлар билан музокаралар фаоллаштирилади.

Ўзбекистон ТИВда “Долзарб виза” ойлиги бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида “Долзарб виза” ойлиги бошланди.

 

Вазирлик маълум қилишича, ойлик давомида Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижий ҳамкорлар билан музокараларни жадаллаштиради. 

 

Бунда асосий эътибор Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, виза расмийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда замонавий ва қулай виза механизмларини жорий этишга қаратилади.

 

Шунингдек, музокараларда визасиз режимни йўлга қўйиш, электрон визаларни жорий этиш, соддалаштирилган виза тартибларини кенгайтириш ва бошқа енгиллаштирилган механизмларни татбиқ этиш масалалари устувор йўналиш сифатида кўриб чиқилади.

 

Қайд этилишича, мазкур ташаббус Ўзбекистон фуқароларининг халқаро ҳаракатланиш имкониятларини кенгайтириш, хорижга сафар қилиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатнинг очиқ ва фаол ташқи сиёсатини изчил амалга оширишга хизмат қилади.

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Ертўлада сақланган 5,6 млрд сўмлик дорилар: Наманганда яширин омбор фош этилди

Жами 67 923 дона дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Ис газидан заҳарланиш хавфи: иситиш мавсумида қандай қоидаларга амал қилиш керак?

Энергетика вазирлиги иситиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича огоҳлантириш берди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.