Жаҳон

Трамп Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича 30 йиллик келишувни маъқуллади

Шунингдек, икки давлат қўшма тадқиқот ўтказганидан сўнг қироллик ҳудудида уранни бойитиш иншооти қурилиши ҳам мумкин.

Трамп Саудия Арабистони билан ядро энергетикаси бўйича 30 йиллик келишувни маъқуллади


 
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистонига фуқаролик мақсадларидаги ядро дастурини ривожлантириш имконини берувчи 30 йиллик ҳамкорлик битимини маъқуллади. Келишув қиролликка уранни бойитиш имкониятини ҳам бериши мумкинлиги сабабли халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда APnews хабар берди.


 
Манбаларга кўра келишув яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда. Ҳужжат АҚШ компанияларининг Саудия Арабистони ядро энергетикаси дастурини ривожлантиришда иштирок этишини назарда тутади. Шунингдек, икки давлат қўшма тадқиқот ўтказганидан сўнг қироллик ҳудудида уранни бойитиш иншооти қурилиши ҳам мумкин.


 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, уранни бойитиш технологияси атом электр станциялари учун ёқилғи ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин. Бироқ айни технология ядро қуроли яратиш йўлидаги муҳим босқичлардан бири ҳам ҳисобланади. Шу боис АҚШдаги қуролсизланиш тарафдорлари ва айрим қонунчилар келишув Яқин Шарқда ядровий қуролланиш пойгасини кучайтириши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.


 
Хабарларга кўра, битимда АҚШ аввал бошқа давлатлар билан тузган ядро келишувларидаги айрим қатъий чекловлар мавжуд эмас. Жумладан, Саудия Арабистони уранни бойитиш ва ядро ёқилғисини қайта ишлашдан воз кечишини кафолатловчи "олтин стандарт" талаби ҳамда МАГАТEнинг қўшимча назорат протоколи ҳужжатга киритилмаган. Шу сабабли келишув Конгрессда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилмоқда.


 
Саудия Арабистони узоқ йиллардан буён фуқаролик мақсадларидаги ядро энергетикаси дастурини йўлга қўйишга ҳаракат қилиб келмоқда. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон аввалроқ Эрон ядровий қуролга эга бўлса, Саудия Арабистони ҳам шундай имкониятни қўлга киритишга ҳаракат қилишини билдирган эди. Трамп маъмурияти эса мазкур келишув АҚШнинг иқтисодий ва стратегик манфаатларига хизмат қилишини таъкидламоқда.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

custom img

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

custom img

АҚШ Россия ва Украинани яраштиришга яна уринди

Bloomberg агентлигининг АҚШ ва Европадаги Россия-Украина уруши бўйича вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар беришича, Россия билан музокараларни қайта бошлашга қаратилган сўнгги дипломатик уринишлар ҳозирча натижа бермаган. Бу эса Россия-Украина уруши яқин вақт ичида тугаши бўйича аниқ белгилар йўқлигини кўрсатмоқда.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"