Жаҳон

Угандада очликдан 19 киши вафот этди

Расмийлар яқин икки ой давомида 9 400 тонна озиқ-овқат ёрдамини аҳолига етказишни режалаштирмоқда.

Угандада очликдан 19 киши вафот этди

 

Уганда ҳукумати мамлакат шарқидаги Караможа минтақасида очлик оқибатида камида 19 киши вафот этганидан сўнг фавқулодда озиқ-овқат тарқатишни бошлади.

 

Маълум қилинишича, узоқ давом этаётган қурғоқчилик туфайли Караможа минтақасида кутилган ёғингарчилик кузатилмаган, натижада ҳосил нобуд бўлган ва 1,5 миллионга яқин аҳоли кескин озиқ-овқат танқислиги ҳамда тўйиб овқатланмаслик муаммосига дуч келган.

 

Очликдан эрта огоҳлантириш тизимлари тармоғи (FEWS NET) минтақадаги вазият инқироз даражасига етганини қайд этган.

 

Расмийлар молиялаштиришдаги қийинчиликларга қарамай, яқин икки ой давомида 9 400 тонна озиқ-овқат ёрдамини аҳолига тарқатишни режалаштирмоқда. Бу ҳукумат томонидан ёрдам ҳажми қисқарганидан кейинги илк йирик гуманитар операция ҳисобланади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Караможа сўнгги йиллардаги энг кучли қурғоқчиликлардан бирини бошдан кечирмоқда. Апрель ойидан буён сезиларли ёғингарчилик кузатилмагани сабабли фермерлар ҳосилдан деярли айрилган.

custom img

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтиради: Алишер Усмонов рўйхатдан чиқарилади

Қарор Латвия аввалги эътирозидан воз кечиб, овоз беришда бетараф қолганидан сўнг маъқулланган.

custom img

«Келишув бўлмаса, Эронни йўқ қиламиз»: Трамп БМТда Эрон ҳақида гапирди

Дональд Трамп бошқа давлатларни Теҳронни иқтисодий жиҳатдан яккалашга ва музокарага мажбурлашга чақирди.

custom img

Эронга парвозлар тўхтатилди: Туркиянинг учта авиакомпанияси қарор қабул қилди

Туркиянинг Turkish Airlines, AJet ва Pegasus авиакомпаниялари 21 сентябрдан Эронга ва Эрондан амалга ошириладиган рейсларни тўхтатди. Бу АҚШнинг Эрон авиация секторига нисбатан янги санкциялари кучга кириши фонида юз берди.

custom img

Мактабдаги отишма: Туркияда 10 киши яраланди

15 ёшли ўқувчи милтиқ билан мактаб олдига бориб, отишма уюштирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"