Жаҳон

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

Унинг автомобилидан милтиқ, иккита тўппонча ва ўқ-дорилар топилган.

Трампга суиқасд таҳдиди: Оқ уй яқинида қуролланган эркак ҳибсга олинди

 

АҚШ Махфий хизмати 5 ноябрь куни кечқурун Оқ уй яқинида президент Дональд Трампга суиқасд қилиш билан таҳдид қилган Венесуэла фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Fox News АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигига таяниб хабар берди.

 

Қайд этилишича, гумонланувчи Конституция авенюсида тўхтаб турган, ўғирланган деб тахмин қилинаётган автомобиль ичида бўлган. Махфий хизмат агентлари унинг шубҳали хатти-ҳаракатларига эътибор қаратган.

 

Fox News маълумотига кўра, автомобилни кўздан кечириш давомида AR-15 русумдаги милтиқ, иккита тўппонча ва кўплаб ўқ-дорилар топилган.

 

Телеканал хабарида айтилишича, гумонланувчи 2024 йил март ойида Техас орқали АҚШга ноқонуний кирган ва Чегара патруль хизмати томонидан қўлга олинган. Бироқ кейинчалик Байден маъмурияти даврида озод қилинган.

 

Ҳозирда у АҚШ Маршал хизмати ҳибсхонасида сақланмоқда.

 

Махфий хизмат директори Шон Кёрран мазкур ҳодиса ҳимоя остидаги шахсларга нисбатан таҳдидлар ортиб бораётганини кўрсатишини билдирган. Унинг таъкидлашича, агентлик хавф туғдириши мумкин бўлган шахсларни улар пойтахтга етиб келишидан олдин аниқлаш ва таҳдидларнинг олдини олиш устида ишлашда давом этади.

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

20 миллион долларгача мукофот: АҚШ Эрон ядровий дастури ҳақида маълумот изламоқда

Мукофот Эроннинг ядровий объектлари, ускуналари, уларнинг жойлашуви ва тегишли ходимлар ҳақидаги маълумотлар учун берилади.

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Путин Украина бўйича музокаралар санасини тасдиқлади: уч томонлама учрашув БААда ўтади

Музокараларда ҳудудий масалалар, хавфсизлик кафолатлари ва гуманитар операциялар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

АҚШ Қешм оролига зарба берди: Эрон ҳаво мудофааси нишонга олинган

Дастлабки маълумотларга кўра, оролга иккита ракета тушган.

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Тўртта вагон аланга ичида қолди: Ҳиндистонда поезд ёниб кетди

Вагонлардан биридаги вентиляторда қисқа туташув юзага келгани ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

“Мени ҳам, ўзингизни ҳам хафа қиласиз” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти унинг шаънига шеър ўқимоқчи бўлган аёлни тўхтатиб, бундай қилмасликни сўради.

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.