Режали таъмирлаш ишлари: Тошкентнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Ҳудудларда электр тармоқларига техник хизмат кўрсатиш сабабли вақтинчалик узилишлар кузатилади.

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида режали профилактика ва техник хизмат кўрсатиш ишлари сабаб электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар ҳудудий филиали матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш, электр тармоқларининг ишончли ишлашини ошириш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
Электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар қуйидаги ҳудудларда кузатилиши мумкин:
-
Мирзо Улуғбек тумани: “Амир Темур” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Чилонзор тумани: «Бешқўрғон» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Олмазор тумани: «Ниҳол» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Яккасарой тумани: «Ракатбоши» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
-
Яшнобод тумани: “Уч Чинор” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Филиал маълумотига кўра, таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан олдинроқ якунланиши ҳам мумкин.








