Ўзбекистон

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2026–2027 йилги иситиш мавсуми доирасида пойтахтда хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик бериш босқичма-босқич бошланади.

Тошкент аҳолиси учун янгилик: иситиш мавсуми бошланиш санаси белгиланди

Тошкент шаҳрида 2026–2027 йилги иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади. Дастлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой биноларига иссиқлик етказиб бериш йўлга қўйилади.

 

Пойтахт ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, иситиш тизимлари мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий муассасаларда ишга туширилади. Кўп квартирали уйларни иссиқлик билан таъминлаш ҳам шу санадан бошланади.

 

Иссиқлик таъминотига улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Иситиш учун тўлов эса хонадонга иссиқлик амалда етказиб берила бошланган кундан ҳисобланади. Уланиш санаси бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилади.

 

Хонадонларда иссиқлик бир маромда тақсимланмаса, фуқароларга уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниясига мурожаат қилиш тавсия этилади. Бино ичидаги иссиқлик тақсимоти ва ички тизимларнинг созлиги учун бошқарув ташкилоти масъул ҳисобланади.

 

Иссиқлик тармоқларида авария ҳолатлари юзага келганда, Veolia Energy Tashkent компаниясининг 1347 ёки (71) 200-00-56 рақамларига, шунингдек, @vet_pokazaniya_bot Тelegram-bot'ига мурожаат қилиш мумкин. Бот орқали мурожаатлар 24/7 режимида қабул қилинади.

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: айрим ҳудудларда ҳарорат 7 даражагача совуқ бўлади

Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, шимолий ва тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевни Қасим-Жомарт Тоқаев кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Иордания Подшоҳи билан учрашув ўтказди

Учрашувда икки давлат ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди: “яшил” даража қайд этилди

Пойтахт ҳавосида PМ заррачалари тарқалиши ортидан ҳаво сифати яхшиланди.

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

Ишга кириш учун 400 доллар: Самарқандда мактаб директори ушланди

У фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилиш эвазига пул талаб қилган.

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Янги технологиялар ва хавфсизлик: Самарқандда ШҲТ+ экспертларининг илк учрашуви ўтказилмоқда

Тадбирда аъзо давлатлар, кузатувчилар ва ҳамкор мамлакатлар махсус хизматлари вакиллари қатнашмоқда.

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

Пулни қайтариш муддати йўқ, кафолат белгиланмаган: 132 та қурувчи шартномасида камчилик топилди

9 ойда фуқаролардан қурилиш сифати ва объектларнинг кеч топширилиши юзасидан 1 700 дан ортиқ шикоят келиб тушган.

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

Сохта ЙҲХХ ходими пул ундирди: ҳайдовчиларни чув туширган ўқувчи ушланди

У ходим номидан сохта профиль яратиб, жарималарни тўлашга ёрдам бериш баҳонасида фуқаролардан пул олган.