Ўзбекистон

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингта ҳовли-жой оммавий баҳоланди.

Тошкентда квартираларнинг нархи кадастрдагидан 7,4 баравар, ҳовли-жойларники эса 14 баравар юқори чиқди

Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолашнинг дастлабки натижалари эълон қилинди. Баҳолаш давомида 600 мингдан ортиқ квартира ва 213 мингдан зиёд ҳовли-жой қайта баҳоланган.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, пойтахтдаги 600 мингдан ортиқ квартиранинг амалдаги кадастр қиймати 57,8 трлн сўм бўлган. Оммавий баҳолаш натижасида эса ушбу объектларнинг қиймати 426,7 трлн сўм этиб белгиланган.

 

213 мингдан ортиқ ҳовли-жойнинг амалдаги кадастр қиймати 39,1 трлн сўмни ташкил этган бўлса, оммавий баҳолашдан кейин уларнинг қиймати 548,4 трлн сўмга баҳоланган.

 

Шундай қилиб, амалдаги кадастр қиймати билан оммавий баҳолашда аниқланган қиймат ўртасидаги фарқ квартираларда қарийб 7,4 баравар, ҳовли-жойларда эса 14 бараварни ташкил этган.

 

Баҳолаш натижаларига кўра, пойтахтда кўчмас мулкнинг қиймати ҳудудга қараб сезиларли даражада фарқланади.

 

Жумладан, квартираларнинг 1 квадрат метри 4,6 млн сўмдан 35,8 млн сўмгача, бир сотих ер участкасининг қиймати эса 115 млн сўмдан 890 млн сўмгача баҳоланган.

 

Баҳолашда объектнинг жойлашуви, майдони, қурилган йили, қаватлари, қурилиш материали, шунингдек, транспорт ва ижтимоий инфратузилмага яқинлиги каби омиллар ҳисобга олинган. Бозор таклифлари, риэлторлар маълумотлари ва нотариал расмийлаштирилган олди-сотди битимлари ҳам таҳлил қилинган.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, оммавий баҳолашнинг дастлабки натижалари 60 кун давомида жамоатчилик муҳокамасида бўлади.

 

Мулкдорларга уларнинг кўчмас мулки бўйича баҳолаш натижалари ҳақида СМС-хабарнома юборилади. Улар ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотлар билан танишиши, хатолар ҳақида хабар бериши ва натижаларни қайта кўриб чиқишни сўраши мумкин.

 

Шунингдек, баҳолаш натижасидан норози бўлган мулкдор мустақил баҳолаш ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.