Ўзбекистон

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди

Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан сўнг янги “Урганч – Хива” пуллик автомобиль йўли билан танишди.

 

 

Мамлакатда замонавий йўл инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт қатнови тезлиги ва хавфсизлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йил 5 август куни қабул қилинган янги таҳрирдаги “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонунда пуллик автомобиль йўлларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди. Бунда ҳайдовчилар учун муқобил бепул йўл мавжуд бўлиши асосий шарт ҳисобланади.

 

Урганч аэропорти ва Хива шаҳри ўртасидаги янги автомобиль йўли аҳоли ва сайёҳлар учун хавфсиз, тезкор ва қулай ҳаракатланиш имкониятини яратишга қаратилган.

 

Лойиҳа доирасида 35 километр автомобиль йўли, 1 та ер ости туннели, 8 та йўл ўтказгич, 15 та кўприк ва 106 та сув ўтказиш иншооти барпо этилди.

 

Мавжуд йўл орқали Урганчдан Хивага етиб боришга 45-50 дақиқа вақт сарфланса, янги тўрт тасмали магистралда бу вақт 15-17 дақиқагача қисқаради. Йўл суткасига 30 мингдан ортиқ транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга.

 

Транспорт оқими ва тўловларни бошқариш сунъий интеллектга асосланган рақамли тизимлар орқали амалга оширилади. Енгил ва юк автомобиллари, шунингдек, автобуслардан тўлов транспорт воситасини тўхтатмаган ҳолда электрон шаклда ундирилади.

 

 

Йўл бўйида халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Йўл қопламасининг юқори қатламларида иссиқ иқлимга чидамли махсус модификацияланган битум аралашмасидан фойдаланилган. Қопламанинг умумий қалинлиги 87 сантиметрни ташкил этади.

 

Янги магистраль Урганч ва Хива ўртасидаги қатновларни янада тезлаштириш ва қулайлаштириш, сайёҳлар учун транспорт имкониятларини кенгайтириш ҳамда ҳудуднинг йўл инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди | Zamon.uz