Ўзбекистон

Урганч — Хива пуллик йўлида енгил автомобиллар учун йўл ҳақи 25 минг сўм бўлади

Трасса учун йўл ҳақи тўлаш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади.

Урганч — Хива пуллик йўлида енгил автомобиллар учун йўл ҳақи 25 минг сўм бўлади

Ўзбекистондаги биринчи пулли автомобиль йўли — Урганч ва Хивани боғловчи трассада йўл ҳақи ундириш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда. Тизим 25 августдан тўлиқ ишга туширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди Spot.

 

Йўлда ҳаракатланиш вақти 45−50 дақиқадан 15−20 дақиқагача қисқариши кутилмоқда. Лойиҳа доирасида ерости туннели, 8 та йўл ўтказгич, 15 та кўприк ва 106 та сув ўтказувчи иншоот қурилган. Трассанинг ўтказувчанлик қуввати кунига 30 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этади.

 

Йўл ҳақи автомобилларни тўхтатмасдан, электрон шаклда ундирилади. Транспорт оқими ва тўлов тизими сунъий интеллект асосидаги рақамли ечимлар орқали бошқарилади.

 

Енгил автомобиллар учун Хива–Урганч йўналишининг тўлиқ қисми бўйича йўл ҳақи 25 минг сўм этиб белгиланган. “Туркманли” маҳалласидан Хивагача бўлган 28 километрлик қисқа йўналиш нархи эса 20 минг сўмни ташкил қилади.

 

3,5 тоннагача бўлган енгил юк автомобиллари, 8 нафардан ортиқ йўловчига мўлжалланган автобуслар ҳамда 3,5–12 тонналик юк автомобиллари учун тўлиқ йўналиш нархи 40 минг сўм, қисқа йўналиш учун эса 25 минг сўм этиб белгиланган.

 

Йўл ҳақи тўлаш тизими 25 августдан тўлиқ ишга туширилади. Шу санадан бошлаб мобил илова Google Play ва App Store платформаларида ҳам фойдаланишга топширилади.

 

Фойдаланувчилар махсус сайт орқали йўлнинг ҳолати, тирбандликлар, тахминий ҳаракатланиш вақти ҳамда об-ҳаво шароитлари ҳақида маълумот олиши мумкин. Электрон ҳамённи VIA хизмати ёки банк картаси орқали тўлдириш, шунингдек, ҳар бир қатновдан кейин тўловни балансдан автоматик ечиб олиш функциясини ёқиш мумкин.

 

Трассада максимал тезлик 150 км/соат, қайрилишларда эса 130 км/соат этиб белгиланган. Минимал тезлик 40 км/соатни ташкил қилади. Пулли йўлда пиёдалар, мопедлар, от-аравалар ҳамда тиркамали транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган. Қайрилиб олиш ва тўхташга ҳам рухсат берилмайди.

 

Урганч–Хива пулли автомобиль йўли қурилиши 2026 йил февралида бошланган. Лойиҳанинг қиймати 120 миллион долларни ташкил этади. Трасса Хива шаҳрини Урганч халқаро аэропорти билан тўғридан-тўғри боғлайди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев 18 август куни янги пулли автомобиль йўли орқали Хивадан Урганч халқаро аэропортига борган.

 

Ўзбекистонда биринчи пулли автомобиль йўли сифатида фойдаланишга топширилаётган мазкур трасса 25 августдан тўлиқ фаолият кўрсатишни бошлайди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.