Ўзбекистон

Қувада эркак оилавий можаро сабаб қайнотасининг уйига ўт қўйди

Ёнғин оқибатида хонадонга 109,8 миллион сўмлик зарар етган, судланувчи зарарни тўлиқ қоплагани инобатга олиниб, унга 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Қувада эркак оилавий можаро сабаб қайнотасининг уйига ўт қўйди

Фарғона вилояти Қува туманида эркак оилавий можаро сабаб қайнотасининг хонадонига ўт қўйган. Ҳодиса оқибатида 109,8 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

 

“Zamon” информацион дастурида маълум қилинишича, эркакнинг хотини фарзандини олиб, ота уйига кетган. Россиядан қайтган эркак фарзандини кўриш мақсадида қайнотасининг уйига борган. Бироқ у ерда қайнонасининг қизи бошқа кишига турмушга берилгани ҳақидаги гапдан жаҳли чиққан.

 

Орадан бир неча соат ўтиб, эркак қўлида бензин билан яна қайнотасининг хонадонига келган. У ёнилғини уйдаги хоналардан бирига сепиб, ўт қўйган ва воқеа жойидан кетган.

 

Ёнғин натижасида 109 миллион 884 минг сўмлик моддий зарар етказилган.

 

Суд мажлисида судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлган. У қилмишини жаҳл устида содир этганини билдириб, пушаймонлигини айтган. Жабрланувчи эса етказилган зарар тўлиқ қопланганини ва судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.

 

Суд эркакни Жиноят кодексининг 173-моддаси иккинчи қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топган.

 

Етказилган зарар тўлиқ қоплангани ҳамда жабрланувчининг даъвоси йўқлиги инобатга олиниб, судланувчига 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.