Ўзбекистон

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

31 август учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди

Ўзбекистонда 31 август — дам олиш куни муносабати билан мактабларда ходимлар, жумладан, ўқитувчиларнинг иш ҳақидан пул ушлаб қолинмайди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ижтимоий тармоқларда тарқалган иш ҳақи тўловларига оид хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Вазирликка кўра, амалдаги меҳнат қонунчилигида дам олиш куни муносабати билан, жумладан, 31 август учун мактаб ходимларининг иш ҳақидан ушлаб қолиш назарда тутилмаган. Шу сабабли иш ҳақини ушланмаларсиз, тўлиқ миқдорда тўлаш бўйича топшириқ берилган.

 

Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг август ойининг иккинчи ярми учун иш ҳақи тўловлари 29 августдан бошлаб амалга оширилмоқда.

 

Қайд этилишича, мактабларда ходимларга иш ҳақи тўловлари штатлар жадвали ҳамда тарификация рўйхати бўйича ажратилган дарс соатлари асосида амалга оширилади.

 

Бунда ўқитувчиларга тарификация рўйхатида уларга белгиланган ойлик юклама, яъни ставкасидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи тўланади.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.