Ўзбекистон

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки киши ва уларнинг буюртмачиси ҳам қўлга олинди.

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди



Сурхондарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 41 кг 904 грамм опий мусодара қилинди. Наркотик моддалар билан боғлиқ ҳолат юзасидан тўрт нафар шахс ушланди.


Тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти томондан келаётган, Денов туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилди.


Текширув давомида автомобиль юкхонасига ўрнатилган газ баллони ичига 43 та ўрамга жойланган, жами 41 кг 904 грамм опий яширилгани аниқланди.


Тезкор тадбир давом эттирилиб, наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган, 1960 ва 1983 йилларда туғилган, Денов ва Сариосиё туманларида яшовчи икки нафар фуқаро ушланди. Маълум қилинишича, уларнинг ҳар иккиси ҳам аввал гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.


Тадбирнинг кейинги босқичида наркотик моддалар буюртмачиси экани айтилган, 1978 йилда туғилган Сариосиё тумани фуқароси ҳам қўлга олинди. У ҳам муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тўрт нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.