Жаҳон

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади



Туркияда 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлар хизмат кўрсатиши тақиқланади. Янги тартиб 2026 йил 1 ноябрдан кучга киради. Тегишли низом 10 октябрь куни мамлакатнинг расмий ҳукумат газетасида эълон қилинди.


Ҳужжатга кўра, ижтимоий тармоқ платформалари фойдаланувчиларнинг ёшини текшириши шарт. Бунда ёшни тасдиқлаш жараёнида шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талабларига риоя этилиши, фойдаланувчининг айнан ёш мезонига мос келишини аниқлаш билан чекланиш кўзда тутилган.


15 ёшга тўлган, бироқ 18 ёшдан кичик фойдаланувчилар учун алоҳида хизмат режими жорий этилади. Уларнинг аккаунтларида махфийлик созламалари сукут бўйича ёқилган бўлиши, жонли эфир ва шахсийлаштирилган рекламадан фойдаланиш чекланиши белгиланган. Шунингдек, болалар аккаунтларининг обуначилари ва обуна бўлган саҳифалари рўйхатини бошқа фойдаланувчилар кўра олмайди.


Фойдаланувчиларнинг ёшини тасдиқлаш e-Devlet давлат хизматлари тизими орқали амалга оширилади. Аввалдан очилган аккаунтлар бўйича ёшни текшириш жараёни 2027 йил 31 мартгача якунланиши керак. Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.


Янги қоидалар ота-оналар ва васийлар назоратини ҳам кучайтиради. Ижтимоий тармоқлар уларга болаларнинг аккаунт созламаларини бошқариш, фойдаланиш вақтини чеклаш ва пулли амалиётларни назорат қилиш имконини берувчи воситаларни тақдим этиши шарт.


Мазкур тартиб болаларнинг интернетдаги хавфсизлигини кучайтириш ва уларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга қаратилган.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.