Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди. Уларнинг 694 тасида келинлар 50 ёш ва ундан катта бўлган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, йилнинг биринчи ярмида қайд этилган никоҳлардаги аёлларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
-
20 ёшгача — 32 902 нафар;
-
20–30 ёш — 49 280 нафар;
-
31–40 ёш — 7 570 нафар;
-
41 ёш ва ундан катта — 2 562 нафар.
Шундан 694 нафар аёл никоҳдан ўтган вақтда 50 ёш ёки ундан катта бўлган.
Статистикага кўра, никоҳ қайд этилган аёлларнинг энг катта қисмини 20–30 ёшдагилар ташкил этган.








