Жаҳон

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

Ҳукумат болаларнинг интернетдаги хавфсизлигини таъминлаш учун янги чораларни маъқуллади.

13 ёшгача — тақиқ, ўсмирларга чеклов: Германия ижтимоий тармоқларни тартибга солмоқчи

 

Германия ҳукумати болаларни интернетдаги хавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган янги чораларни маъқуллади. Вазирлар Маҳкамаси чоршанба куни Европа Иттифоқининг тегишли қоидалари кучга киргунига қадар амал қилиши режалаштирилган ўтиш чораларини тасдиқлади.

 

Ташаббусга кўра, 13 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши, хавфсизлиги исботланган платформалар бундан мустасно, чекланади. 13–18 ёшдаги ўсмирлар учун ҳам ёшига мос чекловлар жорий этилиши режалаштирилган.

 

Ҳукумат фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш учун 2027 йилда махсус мобил иловани ишга туширишни кўзламоқда. Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларига сунъий интеллектдан фойдаланиш ва унинг хавфларини тушунишга ёрдам берадиган таълим дастури ишлаб чиқилади.

 

Ислоҳот доирасида ўсмирлар учун платформаларнинг тавсия алгоритмларига ҳам чекловлар қўйилиши, тавсиялар функцияси эса сукут бўйича ўчириб қўйилиши режалаштирилган.

 

Германия расмийларига кўра, бу чоралар болаларнинг рақамли муҳитда хавфсиз ривожланиши ва интернетдан мустақил фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Европа комиссияси 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини таклиф қилган эди.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида вертолёт қулади: икки экипаж аъзоси ҳалок бўлди

Расмийлар бунга техник носозлик сабаб бўлганини билдирган, Ямандаги ҳусийлар эса вертолёт ракета билан уриб туширилганини даъво қилмоқда.

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Исроиллик кўчманчилар дипломатларга ҳужум қилди: Франция мэри ҳам калтакланди

Делегация фаластинлик зайтун йиғувчилар ҳолидан хабар олиш учун босиб олинган Ғарбий Соҳилга келган.

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербургга дронлар ҳужум қилди: нефть терминали ва ВК маълумотлар маркази нишонга олинди

Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти дронлар ҳужумига учради.

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Жанубий Кореяда умрбодга қамалган ўзбекистонлик озод қилинди: суд ишни қайта кўриб чиқади

Суд 2009 йилдаги такси ҳайдовчиси қотиллиги бўйича терговда қонунбузарликлар аниқлангани сабабли ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Трамп ва Путиннинг дизель келишуви: АҚШ Конгрессида уни бекор қилиш таклиф этилди

Қонун лойиҳаси қабул қилинса, Россия дизелини халқаро бозорларга етказиб беришга берилган вақтинчалик рухсат бекор қилиниши мумкин.

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

“Дўзах санкциялари”: Трамп Россияга қарши янги чекловларни бекор қилди

АҚШ президенти Россия нефти ва газини харид қилувчи айрим давлатларга тарифлар жорий этиш чораларини ҳам тўхтатди.