Жаҳон

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

 

Бу йил ёзда Европада кузатилган кучли иссиқ тўлқини 50 мингдан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Politico Лондон Империал коллежи ва Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби тадқиқотларига таяниб хабар берди.

 

Тадқиқот Европа Иттифоқи мамлакатлари, Буюк Британия, Норвегия ва Швейтсариядаги 854 та шаҳарни қамраб олган. Ушбу ҳудудларда минтақа аҳолисининг қарийб 40 фоизи яшайди. Қишлоқ жойлари тадқиқотга киритилмагани сабабли, иссиқ билан боғлиқ ўлимларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам юқори бўлиши мумкин.

 

Ўлимларнинг қарийб учдан бир қисми июнь ойи охирида, Ғарбий ва Жанубий Европанинг айрим ҳудудларида ҳарорат иқлим меъёридан 5 даражагача юқори бўлган даврда юз берган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.

 

Тадқиқотчилар таъкидлашича, энг катта хавф гуруҳини 85 ёш ва ундан катта, сурункали касалликларга чалинган инсонлар ташкил этган. Шу билан бирга, 65 ёшгача бўлганлар орасида ҳам минглаб ўлим ҳолатлари қайд этилган. 20–44 ёшдагилар орасида эса камида 800 та ҳолат аниқланган.

 

Тадқиқотда 2000–2025 йиллар оралиғида Европада тахминан 430 минг киши иссиқ билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этгани қайд этилган. Олимлар иқлим ўзгариши юқори ҳарорат оқибатларини янада кучайтираётганини таъкидламоқда.

 

Келтирилган маълумотларга кўра, 2026 йилги кўрсаткичлар аввалги рекордлардан 71 фоизга юқори. Таққослаш учун, 2003 йилда иссиқ тўлқинлари оқибатида 28 минг, 2022 йилда эса 29 минг киши вафот этган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

“Сизлар 7,5 миллион кишисиз, мен эса биттаман” — Садир Жапаров

“Сизлар 7,5 миллион кишисиз, мен эса биттаман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти кунига атиги тўрт соат ухлаши ва қолган 20 соатини иш билан ўтказишини маълум қилди.

“Яна иккита урушни тугатишга яқинмиз” — Трамп

“Яна иккита урушни тугатишга яқинмиз” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги уруш якунига яқинлашаётганини таъкидлади.

Тўрт йиллик сукунатдан кейин зиддият кучайди: Ар-Риёдда портлашлар эшитилди

Тўрт йиллик сукунатдан кейин зиддият кучайди: Ар-Риёдда портлашлар эшитилди

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ҳусийлар учирган баллистик ракетани уриб туширган.

Хитойда 7 магнитудали зилзила: камида 16 киши ҳалок бўлди

Хитойда 7 магнитудали зилзила: камида 16 киши ҳалок бўлди

339 та оиланинг уйи вайрон бўлган, қутқарув ишлари давом этмоқда.

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Францияда Шамонда вируси илк бор одамда аниқланди: бемор вафот этди

Бу вирус одамда илк бор аниқланган ҳолат бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, беморга у майда қон сўрувчи ҳашарот чақиши орқали юққан.

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Саудия Арабистонидаги аэропортга навбатдаги ҳужум: бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши яраланди

Мамлакат шарқида яна тўртта дрон уриб туширилган.

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Сайловдан кейинги режа: АҚШ ва Исроил Эронга қарши операцияни кўриб чиқмоқда

Эҳтимолий ҳужумларда ядровий иншоотлар, энергетика инфратузилмаси, ракета ва дрон арсеналлари нишонга олиниши мумкин.