Ўзбекистон

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

Шавкат Мирзиёев кино соҳасидаги давлат буюртмаси тизимини танқид қилди.

“Миллий фильмларимиз талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ” — Президент

 

Президент Шавкат Мирзиёев янги даврда яратилган тарихий фильмлар ҳақида тўхталди. Улар орасида «Исломхўжа», «Ибрат», «Авлоний», “Абдулла Қодирий”, “Қўқон шамоли”, «Муқимий», «Илҳақ», “Ўзбек қизи” ва “Баҳодир Ялангтўш” каби асарлар бор. Давлат раҳбари миллий кадрларнинг янги авлоди шаклланишида киноижодкорлар муносиб ҳисса қўшганини қайд этди.

 

Шунингдек, “Олтин глобус” халқаро кино мукофоти тарихида Марказий Осиё ва Кавказ киноижодкорларини тақдирлаш маросими илк бор Тошкентда ўтказилгани таъкидланди. Учрашувда иштирок этаётган актриса Гулчеҳра Жамилова «Меридиан» мукофотига сазовор бўлди.

 

Шу билан бирга, Президент миллий кино санъатини янги босқичга олиб чиқиш учун ҳали кўп иш қилиш кераклигини айтди.

 

Давлат раҳбари ижтимоий тармоқлар ривожлангани сабаб одамлар кинотеатрларга бормай қўйгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, хорижий фильмлар намойиш этилаётган кинотеатрлар томошабинлар билан тўлмоқда.

 

“Демак, томошабин кинодан, кинотеатрларга боришдан воз кечгани йўқ, фақат унинг диди ва талаби ўзгарди. Миллий фильмларимиз ана шу талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ!” — деди Президент.

 

Бунинг сабабларидан бири фильмларни ишлаб чиқаришдан тортиб, уларни томошабинга етказишгача бўлган яхлит тизим — дистрибуция шаклланмаганидир.

 

Шунингдек, Президент профессионал кинотанқидчилар фикри билан етарлича ҳисоблашилмаётганини қайд этди. Унинг айтишича, холис таҳлил ижодкорларга камчиликларини кўриш ва маҳоратини ошириш имконини беради.

 

Кино лойиҳаларини молиялаштиришдаги давлат буюртмаси ва хариди тизимида ҳам муаммолар бор. Президентнинг таъкидлашича, аввалдан шаклланган «госзаказ» тизими замонавий киноиндустрия талабларига жавоб бермаяпти.

 

Маълум қилинишича, бир вақтнинг ўзида битта режиссёрга олтитагача, бир муаллифга эса еттитагача лойиҳа бириктирилган. Бундай юклама ҳар бир асар устида пухта ишлашни қийинлаштиради. Буюртмаларнинг деярли ярми давлат студияларига берилгани эса хусусий ижодкорлар учун тенг рақобат имкониятларини чеклаган.

 

Натижада кучли сценарий ва сифатли фильм яратиш ўрнига топшириқни тезроқ якунлаш асосий мезонга айланиб қолган. Президент ижодкор меҳнатининг натижаси томошабинни чуқур ўйга соладиган ва унинг қалбида из қолдирадиган фильм билан ўлчаниши кераклигини таъкидлади.

 

Шунингдек, сценарий суратга олиш жараёнида бойитилиши, ижодий ечимлар эса ўзгариши мумкинлиги қайд этилди. Шу сабабли санъат асарини оддий товар ёки қурилиш объекти каби техник топшириқлар асосида харид қилиш тўғри эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Ўзбек киносига эътибор кучайди: бир йилда 218 миллиард сўм ажратилди

Президент миллий кино тарихида “Маҳаллада дув-дув гап”, “Ўтган кунлар”, “Шум бола” ва «Суюнчи» каби фильмлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди

Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди

Қарздор банкдаги ҳисоб рақамларига банд солингач, солиқни тўлашга мажбур бўлган.

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Тошкентда солиқ қарзи сабаб махсус машина хатланди

Ҳозирда у жарима майдончасига жойлаштирилиб, аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди

Ҳозирда у вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Андижонда қидирувдаги машина МИБ орқали топилди

Андижонда қидирувдаги машина МИБ орқали топилди

Шундан сўнг ундан 67 миллион сўм қарздорлик ундирилган.

Берунийда кредит қарзи сабаб савдо маркази сотилиб кетди

Берунийда кредит қарзи сабаб савдо маркази сотилиб кетди

Аукцион савдоларида нотурар бино 1,4 млрд сўмга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари қарздорнинг банк олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилган.

Андижонда кредит қарзи сабаб икки қаватли бино хатланди

Андижонда кредит қарзи сабаб икки қаватли бино хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 1 млр сўмдан зиёд қарзи бўлган.