Қўнғиротда МИБ орқали 500 млн солиқ қарзи ундирилди
Қарздор банкдаги ҳисоб рақамларига банд солингач, солиқни тўлашга мажбур бўлган.

Маълумки, солиқлар давлат бюджети даромадларининг муҳим манбаи бўлиб, мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, ижтимоий соҳа ривожи, аҳоли ва фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшади.
Солиқ тўловчилар томонидан тўланмаган қарздорликлар мажбурий ундирув чоралари қўлланилган ҳолда Бюро органлари томонидан ундирилади.
Мажбурий ижро бюроси Қўнғирот туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг қарорига асосан қарздор Э.Г. дан 500 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банк ҳисоб рақамига электрон инкассо қўйилган ва барча ҳисоб рақамларига тақиқ ўрнатилган.
Бунинг натижасида, 500. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилиб, ушбу пул маблағлари давлат бюджетига йўналтирилган.







