Юқори Чирчиқда қарздорлик сабаб корхона машинаси хатланди
Ҳозирда у белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида фаолият юритувчи қарздор "P.S.P" МЧЖ ундирувчи суд қарорига асосан давлат фойдасига давлат божидан 249 млн 876 минг сўм қарздорлик юзага келган.
Мажбурий ижро бюросининг Юқори Чирчиқ туман бўлими иш юритувига суд қарорига кўра, қарздорликни корхонадан ундириш тўғрисидаги қарор ижро этиш учун юборилган бўлиб, корхонага тегишли бўлган автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.
Корхона масъуллари келгусида қарздорликни бартараф қилмаган тақдирда, автотранспорт воситаси хатланиб, реализация қилиниши ҳақида огоҳлантирилган.
Қарздорликни бартараф этиш учун берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатларига киришилган. Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.







