Фарғонада қарздорлик эвазига машина хатланди
Ҳозирда у вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, қарздорликларни ундириш ва ундирувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2026 йил 16 майдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Нишонов Б.М.дан ундирувчи «Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 85 миллион 394 минг сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли бўлган JAC JS6 LUXURY русумли автотранспорт воситаси 2026 йил 14 октябрь куни белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Айни пайтда қарздорликни ундириш мақсадида автотранспорт воситасини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.







