Ўзбекистон

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди



Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида ЙПХ ходими тўхташ талабини бажармаган Саptiva автомобилини кузатиб бораётган вақтда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.


Ҳодиса 2026 йил 18 октябрь куни соат 08:20 ларда туманнинг “Янги қурилиш” маҳалласида юз берган.


Маълум қилинишича, ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган шахс бошқарувидаги Саptiva ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатни давом эттирган. Инспектор хизмат автомобилида унинг ортидан кузатиб борган.


Шу вақтда Саptiva ҳайдовчиси асосий йўлда ҳаракатланаётган Lasetti автомобилининг йўлига чиқиб кетган ва тўқнашув содир бўлган. Натижада Lasetti ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.


Ҳозирда ҳолат юзасидан Олтинсой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Шунингдек, ЙПХ ходимининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви тайинланган.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кучайтирилди.

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Талаб 2026 йил 3 ноябрдан кучга киради.

Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди

Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди

Ушбу ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ва газ зулфинини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.