Ўзбекистон

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғона шаҳрида 24 ёшли фуқаро кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан ўзини ташлаши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz'га маълум қилди.


Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмининг 26 октябрь куни 18: 30 лар атрофида берган хабарига кўра, ҳодиса Шаҳарқишлоқ маҳалласидаги Тарона кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда содир бўлган.


Ҳодиса жойи тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган. Дастлабки тиббий маълумотномада ўлим сабаби сифатида жигар ёрилиши кўрсатилган. Ўлим сабабларини аниқлаштириш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.


Прокуратура маълумотига кўра, ҳодиса жойида жиноят излари ва шубҳали ҳолатлар аниқланмаган. Марҳум фойдаланган «Redmi» русумли телефон текшириш учун далилий ашё сифатида олиб қўйилган.


Қайд этилишича, марҳум аввал шизофрения ташхиси билан Фарғона вилоятидаги ихтисослаштирилган руҳий саломатлик марказида бир неча бор даволанган. У охирги марта 4 июлдан 13 октябргача стационар шароитда даволанган.


Шунингдек, ҳодиса содир бўлган кўп қаватли уйдаги видеокузатув камералари бир неча ойдан бери ишламаётгани аниқланган.


Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши билдирилган.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кучайтирилди.

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Талаб 2026 йил 3 ноябрдан кучга киради.

Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди

Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди

Ушбу ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ва газ зулфинини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.