Ўзбекистон

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Андижонда эса иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи бартараф этилди.

Нафас олишни қийинлаштирган тутун ва чанг: Наманганда корхона фаолияти тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш ҳамда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганишга қаратилган рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.


Хусусан, Андижон вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси фуқароларнинг оҳак ва ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналардан чиқаётган тутун ҳамда чанг сабабли нафас олиш қийинлашаётгани ҳақидаги мурожаатлари асосида назорат тадбирларини ўтказди.


Ўрганишлар давомида корхоналар фаолияти назоратга олиниб, масъулларга атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, экологик меъёрларга риоя этиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини белгиланган талаблар асосида ташкил қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.


Шунингдек, корхоналардаги чанг ва газ тозалаш ускуналарининг самарадорлиги ўрганилиб, лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинди. Намуналар белгиланган тартибда текширилади ва натижаларга кўра қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилади. Ҳудудда аниқланган иккита қўлбола оҳак пишириш ўчоғи ҳам бартараф этилиб, тегишли чоралар кўрилди.


Бундан ташқари, Наманган вилоятидаги «С.М.» ғишт ишлаб чиқариш корхонасида ўтказилган назорат-рейд тадбирида атмосферага юқори миқдорда чанг-газ чиқарилаётгани аниқланди. Шу сабабли корхона фаолияти вақтинча тўхтатилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.


Қайд этилишича, рейд тадбирлари республиканинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ ходимидан қочган Сaptiva ЙТҲга учради: бир киши жароҳатланди

ЙПХ инспекторининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви бошланди.

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Фарғонадаги фожиа: 24 ёшли йигит 15-қаватдан ўзини ташлади

Йигит аввал руҳий саломатлик марказида бир неча марта даволанган.

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Тошкент ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланди: 30 та қурилиш компанияси огоҳлантирилди

Ҳаво ифлосланишига қарши чоралар кучайтирилди.

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Эбола хавфи сабаб АҚШга кириш талаблари ўзгармоқда: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Талаб 2026 йил 3 ноябрдан кучга киради.

Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди

Тошкентда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: манзил маълум қилинди

Ушбу ҳудудларда газ тақсимлаш пунктини демонтаж қилиш ва газ зулфинини таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларида ҳаво сифати ёмонлашди: бунга нима сабаб бўлмоқда?

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга боради

Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

8 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар содир этилди: жиноят иши қўзғатилди

Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига ҳам олинган.