Ўзбекистон

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

Ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят ИИББ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда қалбаки пул тайёрлаш ва уни муомалага киритиш билан шуғулланган икки нафар шахсни қўлга олди.

 

Аниқланишича, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро 1997 йилда туғилган таниши билан тил бириктириб, шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонни ижарага олган. Улар ушбу хонадонда қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланган.

 

Хонадонни кўздан кечириш жараёнида ярим тайёр ҳолатдаги 100 минг ва 200 минг сўмлик купюралардан иборат жами 79,8 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Шунингдек, «Эпсон» русумли рангли принтер, унинг бўёқлари ва канселярия жиҳозлари ҳам мусодара қилинган.

 

Қайд этилишича, ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

 

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.