Ўзбекистон

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада



Тошкентда Қозоғистоннинг Қарағанди шаҳридан келган “Dostlik Cup 2026” халқаро футбол фестивали иштирокчилари орасида озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Жабрланганларнинг 11 нафари бола, 6 нафари катта ёшли кишилардир.


Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилишича, 1 ноябрь куни фестиваль иштирокчилари — болалар ва катталар заҳарлангани ҳақида хабар келиб тушган. Жами 19 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан 17 нафари Тошкент шаҳридаги 5-сонли шаҳар клиник инфекцион касалхонасига ётқизилган.


Жабрланганларнинг барчаси барқарор ҳолатда экани ва уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилаётгани билдирилган.


Элчихона консули Сакен Пердебеков хабар келиб тушганидан сўнг шифохонага бориб, жабрланганларга консуллик ёрдамини кўрсатган. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ҳам шифохонага ташриф буюриб, даволаш жараёни билан танишган ва болаларнинг ота-оналари билан учрашган.


Вазият Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Имомов назоратида экани маълум қилинган. Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Тошкент тиббиёт университети профессорлари, санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари ва бошқа соҳа вакиллари жалб этилган.


Фестиваль ташкилотчилари ҳам жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатмоқда.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Терговдаги ёрдам эвазига 100 минг доллар: Фарғонада мансабдор шахс ушланди

Фарғонада Департамент терговчиси пора олганликда гумонланмоқда.

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

100 ва 200 минг сўмлик сохта купюралар: Ангренда қалбаки пул тайёрловчилар қўлга олинди

Ушбу шахслар муқаддам судланган бўлган.

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

Пойтахтда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда: асосий сабаблар маълум қилинди

3 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.