Жаҳон

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

 

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) мамлакат ғарбида конституциявий тузум асосларини зўрлик билан ўзгартиришни режалаштирганликда гумонланган 10 кишини қўлга олди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 30 октябрь куни Атирау шаҳрида прокуратура органлари мувофиқлаштируви остида ўтказилган тезкор тадбир давомида 10 киши бир вақтда қўлга олинган.

 

Улар экстремистик гуруҳ тузиш, унга раҳбарлик қилиш ва фаолиятида иштирок этиш, шунингдек, терроризмни тарғиб қилиш ҳамда диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда. Тергов талқинига кўра, гуруҳ аъзолари Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудида конституциявий тузум асосларини зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилган.

 

Гумонланувчиларнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар давомида ўқотар қуроллар, гиёҳванд моддалар, диний буюмлар, адабиётлар ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилган.

 

Шунингдек, гуруҳ аъзолари томонидан болалар ва ўсмирлар учун ташкил этилган учта яширин ўқув маркази фаолиятига чек қўйилган. МХҚ маълумотига кўра, гуруҳнинг айрим аъзолари аввал ҳам террорчилик ва бошқа жиноий ҳуқуқбузарликлар учун судланган.

 

Қозоғистон МХҚси терговга оид бошқа маълумотлар ошкор этилмаслигини билдирган.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.