Жаҳон

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

 

ЮНEСКО маълумотларига кўра, 2024–2025 йилларда дунё бўйлаб касбий фаолияти билан боғлиқ ҳолда 189 нафар журналист ўлдирилган. Бу кўрсаткич 2022–2023 йилларга нисбатан 20 фоизга кўп.

 

Бу рақамлар ташкилот бош директори Холид Эл-Ананининг журналистлар хавфсизлиги ва уларга қарши жиноятлар учун жазосизликка қарши курашга бағишланган ҳисоботида келтирилган.

 

Ҳисоботга кўра, ҳалок бўлган журналистларнинг 127 нафари қуролли можаро ҳудудларида ўлдирилган. Уларнинг 40 фоизи дрон ҳужумлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Журналистлар ўлими энг кўп Фаластинда — 62 нафар, Мексикада — 17 нафар ва Суданда — 14 нафар қайд этилган. Украинадаги можаро эса 12 нафар ОАВ ходимининг ҳаётига зомин бўлган.

 

Ҳисоботда маҳаллий ва халқаро уруш мухбирлари тобора кучайиб бораётган хавфларга дуч келаётгани қайд этилган. Хусусан, тўқнашувлар ва фронт чизиғидан узоқда амалга оширилган ҳужумлар журналистлар ҳаётига таҳдид солмоқда. Тўртта мамлакатдаги можаро ҳудудларида вақтинчалик медиа марказлари ва иш жойларига қилинган ҳужумларда 36 нафар журналист ҳалок бўлган. Шундай ҳолатлардан бирида бир ҳужумнинг ўзида тўққиз нафар журналист вафот этган.

 

ЮНEСКО сўнгги 20 йил ичида дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналистнинг ўлимини қайд этган. Бироқ ушбу жиноятлар бўйича терговлар атиги 14 фоиз ҳолатда якунланган.

 

Шу билан бирга, қуролли можаролар бўлмаган мамлакатларда журналистларга қарши жиноятлар бўйича тугалланмаган терговлар улуши 2012 йилдаги 94 фоиздан 2026 йилда 77 фоизга камайган.

 

“Матбуот эркинлигига содиқлик бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб. У можаро зоналарида ҳам, тинч ҳудудларда ҳам жиддий таҳдид остида қолмоқда ва журналистлар бунинг учун юқори нарх тўлашда давом этмоқда”, — деди ЮНEСКО бош директори Холид Эл-Анани.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Алишер Усмонов Европа Иттифоқига қарши Германия судида муҳим ғалабага эришди — Die Welt

Усмонов Европа Иттифоқидан ўзи ҳақидаги асоссиз маълумотларни тарқатишни тўхтатишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Россия Гана фуқароларини Украинадаги урушга ёлламайди: Путин ваъда берди

Гана фуқаролари шахсий ташаббуси билан ҳам урушга бора олмайди.

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Россия нефть заводларига зарбалар тўхтатилиши мумкин: Зеленский шартини айтди

Шунингдек, Украина АҚШдан Patriot ракеталарини бир ой муддатга етказиб беришни сўраган ва бунинг учун тўлов қилишга тайёрлигини билдирган.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.