Ўзбекистон

10 йилгача қамоқ: Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш чоралари кучайтирилади

Экстремистик материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар рамзларини тарқатиш учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

10 йилгача қамоқ: Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш чоралари кучайтирилади

 

Ўзбекистонда экстремизмга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

 

2026 йил 2 ноябрдаги ЎРҚ–1185-сон қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга, фуқароларни зўрлик билан кўчиришга даъват этадиган ёки аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёхуд тарқатиш мақсадида сақлаш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

 

Шунингдек, экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг атрибутлари ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳам жазоланади.

 

Бундай ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқбузарлик ашёсини мусодара қилган ҳолда:

  • фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача;

  • мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима солиниши ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

 

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларидаги “диний экстремизм” ибораси «экстремизм» сўзи билан алмаштирилди.

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Бухоро ва Самарқанд орасидаги йўл 1,5 соатга қисқариши кутилмоқда

Бухоро ва Самарқанд орасидаги йўл 1,5 соатга қисқариши кутилмоқда

Вилоятда 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Тошкентда Li 9 пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида вафот этди

Тошкентда Li 9 пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида вафот этди

41 ёшли эркак йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.

“Ижтимоий реестр”га киритиш рад этилдими? Энди онлайн шикоят қилиш мумкин

“Ижтимоий реестр”га киритиш рад этилдими? Энди онлайн шикоят қилиш мумкин

Мурожаатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Терроризм ва экстремизмга қарши кураш: Самарқандда ШҲТ плюс экспертлар мулоқоти ўтказилади

Терроризм ва экстремизмга қарши кураш: Самарқандда ШҲТ плюс экспертлар мулоқоти ўтказилади

Унда 24 давлатдан 33 та делегация ва 5 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

28 кун комада ётди: Самарқандда тириклайин кўмилган эркак вафот этди

28 кун комада ётди: Самарқандда тириклайин кўмилган эркак вафот этди

Гумонланувчилар 32 ёшли эркакни аввал арматура билан калтаклаб, сўнг овлоқ жойга олиб бориб кўмишган.

Қирғизистонда зилзила: Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистонда зилзила: Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўшда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

5–6 ноябрь кунлари Самарқандда рақамли трансформация даврида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Амалий ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги илмий, маданий ва тарихий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.