Ўзбекистон

“Ижтимоий реестр”га киритиш рад этилдими? Энди онлайн шикоят қилиш мумкин

Мурожаатлар 15 кун ичида кўриб чиқилади.

“Ижтимоий реестр”га киритиш рад этилдими? Энди онлайн шикоят қилиш мумкин

 

Ўзбекистонда фуқаролар оиласини “Ижтимоий реестр”га киритиш рад этилгани ёки “маҳалла еттилиги” томонидан расмийлаштирилган хулоса ва далолатномалардан норози бўлса, энди my.gov.uz орқали электрон шикоят юбориши мумкин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сон қарорига мувофиқ, фуқаролар туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Апелляция кенгашига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди.

 

Апелляция кенгаши қуйидаги масалаларни кўриб чиқади:

  • Оилани “Ижтимоий реестр”га киритиш рад этилгани юзасидан шикоятлар;

  • “Маҳалла еттилиги” томонидан расмийлаштирилган саволнома, хулоса ва далолатномаларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш;

  • Ҳужжатларга ўзгартириш киритиш мажбуриятини “маҳалла еттилиги” зиммасига юклаш ҳақидаги мурожаатлар.

 

Шикоятлар келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади. Апелляция кенгаши мажлислари заруратга қараб, бироқ камида ойига бир марта ўтказилади.

 

Электрон шикоятни my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин.

Тошкентда Li 9 пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида вафот этди

Тошкентда Li 9 пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида вафот этди

41 ёшли эркак йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.

10 йилгача қамоқ: Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш чоралари кучайтирилади

10 йилгача қамоқ: Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш чоралари кучайтирилади

Экстремистик материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар рамзларини тарқатиш учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

Терроризм ва экстремизмга қарши кураш: Самарқандда ШҲТ плюс экспертлар мулоқоти ўтказилади

Терроризм ва экстремизмга қарши кураш: Самарқандда ШҲТ плюс экспертлар мулоқоти ўтказилади

Унда 24 давлатдан 33 та делегация ва 5 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

28 кун комада ётди: Самарқандда тириклайин кўмилган эркак вафот этди

28 кун комада ётди: Самарқандда тириклайин кўмилган эркак вафот этди

Гумонланувчилар 32 ёшли эркакни аввал арматура билан калтаклаб, сўнг овлоқ жойга олиб бориб кўмишган.

Қирғизистонда зилзила: Ўзбекистонда ҳам сезилди

Қирғизистонда зилзила: Ўзбекистонда ҳам сезилди

Ўшда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

5–6 ноябрь кунлари Самарқандда рақамли трансформация даврида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Амалий ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги илмий, маданий ва тарихий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.