Ўзбекистон

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

5–6 ноябрь кунлари Самарқандда рақамли трансформация даврида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

2026 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлайди.

 

Учрашув мавзуси – «Рақамли трансформация даврида хавфсизлик: янги технологиялар ривожланишини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш». Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Б.Қурбонов раислигида бўлиб ўтади.

 

Мазкур форматни йўлга қўйиш ташаббуси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга тегишли бўлиб, илк бор 2024 йилда ШҲТнинг Остона шаҳридаги саммитида янграган. 2025 йилда Тяньцзиньда бўлиб ўтган Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ плюс биринчи экспертлар мулоқотини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган эди.

 

Бўлажак учрашувда ШҲТга аъзо давлатлар, кузатувчилар, мулоқот бўйича ҳамкорлар махсус хизматларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, таклиф этилган меҳмонлар иштирок этади. Дунёнинг 24 давлатидан 33 та делегация ва 5 та халқаро ташкилот вакиллари келиши кутилмоқда.

 

Учрашув доирасида илғор технологиялар ва сунъий интеллектни замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга таъсири хусусида фикр алмашилиши кўзда тутилган.

 

Музокаралар якуни бўйича делегациялар раҳбарлари рақамли трансформация даврида халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ҳамда устувор йўналишларини белгилаб оладилар.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Амалий ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги илмий, маданий ва тарихий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.