Ўзбекистон

45 минг долларлик ноқонуний савдо: Янгийўлда 620 та хавфли иситиш қозони аниқланди

Тошкент вилоятида сохта ҳужжат ва сертификатлар билан хавфли иситиш қозонларини сотаётган тадбиркор ва газ таъминоти ходими қўлга олинди.

45 минг долларлик ноқонуний савдо: Янгийўлда 620 та хавфли иситиш қозони аниқланди

 

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган, фойдаланишга яроқсиз иситиш қозонларини сохта ҳужжат ва сертификатлар билан сотаётган тадбиркор ҳамда газ таъминоти ходими ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 1989 йилда Хоразм вилоятида туғилган газ таъминоти ходими ва унинг шериги — 1972 йилда туғилган, аввал Жиноят кодексининг 184-моддаси билан судланган тадбиркор қўлга олинган.

 

Аниқланишича, улар ўзаро жиноий тил бириктириб, хорижда ишлаб чиқарилган, яроқлилик муддати ўтган ва фойдаланишга яроқсиз иситиш қозонларини сохта ҳужжат ҳамда сертификатлар асосида сотиб келган. Гумонланувчилар Янгийўл шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир вақтида 120 та иситиш мосламасини донасини 380 доллардан, жами 45 минг долларга сотаётганида далилий ашёлар билан ушланган.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчилардан бирининг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада у ерда хориждан келтирилган, турли номлар остидаги хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган яна 500 та иситиш мосламаси ноқонуний сақланаётгани аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

 

Шу тариқа, жами 620 та фойдаланишга яроқсиз иситиш мосламаси аниқланган. Бундай қозонлардан фойдаланиш инсон ҳаёти учун хавф туғдиради. Хабарда мамлакатда ноқонуний сотилган иситиш қозонлари сабаб 18 киши ҳалок бўлгани, Фарғонада эса бир ҳафта ичида икки оиланинг 12 аъзоси ис газидан вафот этгани ҳам қайд этилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркор ва газ таъминоти ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 276¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

11 кишига суд ҳукми чиқарилди: Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” йўқ қилинди

11 кишига суд ҳукми чиқарилди: Сурхондарёда 277 та қалбаки “права” йўқ қилинди

Гувоҳномалар суд қарори ижроси доирасида МИБ ходимлари томонидан ёқиб юборилган.

Ўзига пичоқ уриш билан таҳдид қилди: Бухорода фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ўзига пичоқ уриш билан таҳдид қилди: Бухорода фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди

Ички ишлар ходимлари томонидан унинг қўлидаги пичоқни олиб қўйилиб, кўнгилсиз ҳодисанинг олди олинган.

Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди

Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди

Қурилиш чиқиндиларини юқори қаватдан ташлаган ишчи жавобгарликка тортилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.