Чиқиндиларни баландликдан ташлаш оқибати: қурилиш объектида қоидабузарлик аниқланди
Қурилиш чиқиндиларини юқори қаватдан ташлаган ишчи жавобгарликка тортилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида ишчи бинонинг юқори қаватидан қурилиш чиқиндиларини пастга ташлаётгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси ҳудудий инспекция ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қурилиш объекти масъулларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Шунингдек, қурилиш майдонига чиқиндиларни хавфсиз тушириш учун махсус қувурлар ўрнатилди ва ишчилар учун тегишли ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси маълум қилди.








