Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: 8 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди
Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Ўзгидромет маълумотига кўра, 13 ноябрь куни кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари ҳамда кўчки ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Хавф эҳтимоли қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:
-
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманлари;
-
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманлари;
-
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари;
-
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари;
-
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, шунингдек, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарлари;
-
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари;
-
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари;
-
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари, шунингдек, Хонобод шаҳри.
Шунингдек, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудлардан ҳаракатланадиган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига риоя этиш сўралган.








