“Олтин қалам” АҚШга ҳам етиб борди: Вашингтонда тақдирлаш маросими ўтказилди
АҚШ пойтахтида Виктор Готевбе ва Жеймс Дурсога Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномалари берилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида «Diplomatic Watch» журнали бош муҳаррири Виктор Готевбени тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда дипломатлар, жамоатчилик ва эксперт доиралари вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов «Олтин қалам» халқаро танловининг 2021 йилда таъсис этилган «Хорижлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали» номинацияси аҳамиятига тўхталди.
Ушбу номинация мамлакатимиз ҳақидаги хабар ва материалларнинг халқаро ахборот маконида кўпайишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Маросим давомида Виктор Готевбе ҳамда «The Hill» газетасининг жамоатчи мухбири Жеймс Дурсога Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди.








