Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди
Парижда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашди. Учрашув давомида Саида Мирзиёева давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломини Франция президентига етказди.
Томонлар мудофаа, хавфсизлик, кибертехнологиялар ва сунъий интеллект, шунингдек, йирик иқтисодий ҳамда гуманитар лойиҳалар доирасида стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашди.








