Ўзбекистон

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

Хизматлар ҳажми 2025-йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга ошган.

Ўзбекистонликлар тиббий хизматларга 17,6 трлн сўм сарфлади: Тошкент шаҳри етакчи

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми январь–сентябрми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,2 фоизга ошди.

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 17,6 трлн сўмни ташкил этди.

 

Хизматлар ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 14,2 фоизга ошган. Соғлиқни сақлаш хизматлари таркибида бошқа тиббий хизматлар 53,3 фоизни, шифохона муассасалари хизматлари 32,3 фоизни, шифокорлик амалиёти ва стоматология хизматлари эса 14,4 фоизни ташкил этган.

 

Ҳудудлар кесимида энг катта хизматлар ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келган — 8 трлн сўм. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (1,8 трлн сўм), Самарқанд вилояти (1,3 трлн сўм) ва Фарғона вилояти (1 трлн сўм) қайд этилган.

 

Шунингдек, Наманган вилоятида 870,9 млрд сўм, Андижон вилоятида 796,9 млрд сўм, Бухоро вилоятида 609,2 млрд сўм, Хоразм вилоятида 591,7 млрд сўм ва Қашқадарё вилоятида 553,2 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган.

 

Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич 525,1 млрд сўмни, Сурхондарё вилоятида 442,4 млрд сўмни, Жиззах вилоятида 395,7 млрд сўмни, Сирдарё вилоятида 307,5 млрд сўмни, Навоий вилоятида эса 296,3 млрд сўмни ташкил этган.

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Франция президенти билан учрашди

Парижда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Словения етакчилари учрашув ўтказди

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Автобусларда чиптасиз юриш ҳолатлари: қоидабузарларнинг 92,4 фоизи 30 ёшгача бўлганлар

Январь–октябрь ойларида Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан 138 780 та маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега занглаб оқмоқда? Veolia изоҳ берди

Жўмракдан занглаган сув оқса, уни қисқа муддат оқизиб юбориш, сув тиниқлашмаса, бошқарув компаниясига мурожаат қилиш керак.

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Тўрт ҳудудда наркотик савдоси фош этилди: гумонланувчиларга жиноят иши очилди

Сирдарё, Навоий, Самарқанд ва Қорақалпоғистонда наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик иши: жиноят оғирроқ модда билан қайта малакаланди

Жабрланувчига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан психологик ва юридик ёрдам кўрсатилмоқда.

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

5 ёшли қизнинг зўрланиши: иш судга оширилди

Жабрланувчи вояга етмаганлиги сабабли суд мажлиси ёпиқ тарзда ўтказилади.

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Президент администрациясидаги марказдан вазирликка: Таълим вазирлигида янги матбуот котиби тайинланди

Дониёр Солиев вазирликнинг Рақамли трансформация ва ахборот сиёсати департаменти таркибидаги бошқармага раҳбар бўлди.