Ўзбекистон

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

Мактабнинг том қисми қулаган, бошқа хоналарида ҳам конструктив нуқсонлар аниқланган бўлиб, бино фойдаланишга яроқсиз деб топилган.

Бухорода ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилин-дими? Мактаб бошқармаси изоҳ берди

 

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги 42-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, «Фурқат» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 42-мактаб 1958 йилда қурилган бўлиб, лойиҳавий қуввати 800 ўринга мўлжалланган. Айни вақтда таълим муассасасида 1 329 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

 

Мактабдаги ўқув ўринлари етишмовчилигини бартараф этиш ва болалар учун қўшимча шароит яратиш мақсадида 540 ўринли янги ўқув биноси қурилиши режалаштирилган. Бу вазифа 2026 йил 3 март куни Бош вазир раҳбарлигида Бухоро вилоятида ўтказилган сайёр йиғилишнинг 48-сонли баёнида белгиланган. Қурилиш учун смета-лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашга Вазирлар Маҳкамасининг 379-сонли қарорига мувофиқ маблағ ажратилган. Ҳозирда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари давом этмоқда.

 

Шу билан бирга, 1958 йилда қурилган мавжуд мактаб биносининг техник ҳолати кескин ёмонлашган. Жумладан, мусиқа зали жойлашган учинчи қаватнинг том қисми қулаган. Бошқа синф ва ўқув хоналари томларида ҳам чўкишлар, конструктив деформациялар ва авария ҳолати юзага келиши эҳтимолини кўрсатувчи нуқсонлар аниқланган.

 

Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг 2026 йил 9 ноябрдаги 6683-сонли хатида мактабнинг ўқув бинолари фойдаланишга яроқсиз деб топилган. Шунингдек, улардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича тавсия берилган.

 

Ушбу вазиятни инобатга олиб, ўқувчилар ва педагог ходимлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таълим жараёнини Бухоро шаҳридаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Бухоро юридик коллежининг бўш турган биноларида давом эттириш чоралари кўрилмоқда.

 

Бошқарма маълумотига кўра, айни пайтда 42-мактаб ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилмаяпти. Фақат ўқувчилар ва педагогларни хавфсиз биноларга кўчириш, шунингдек, таълим жараёнини янги манзилларда ташкил этиш учун зарур жиҳозлар ва ўқув воситаларини ташиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Таъкидланишича, ушбу ишлар якшанба куни мактабнинг техник ходимлари ҳамда ўз ихтиёри билан ёрдам бераётган ота-оналар иштирокида ташкил этилган. Жараёнда ўқувчилар қатнашмаяпти ва улар ҳеч қандай меҳнат ишларига жалб қилинмаган.

 

Шу муносабат билан бошқарма ижтимоий тармоқларда тарқалган ўқувчиларнинг дарс вақтида таъмирлаш ишларига жалб этилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Идора ўқувчилар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш ҳамда таълим жараёни узлуксизлигини сақлаш устувор вазифа эканини таъкидлади.

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

22 даража илиқ бўлади: ҳафта давомида об-ҳаво қандай ўзгаради?

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди.

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Фоҳишаликка жалб этишмоқчи бўлди: Тошкент аэропортида одам савдосининг олди олинди

Гумонланувчи жабрланувчига чет элда мўмай даромад топишни ваъда қилган.

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

Фирибгарлик ҳақида хабар тушиши билан чора кўрилади: Ўзбекистонда 24/7 марказ ташкил этилади

У орқали киберфирибгарлик ҳақида хабар келиши билан пул ҳаракати кузатилиб, тезкор чоралар кўрилади.

Темир йўл кесишмасидаги эътиборсизлик: Damas поезд билан тўқнашди

Темир йўл кесишмасидаги эътиборсизлик: Damas поезд билан тўқнашди

Автомобиль ҳайдовчиси темир йўл кесишмасидаги йўл белгиси талабларига риоя қилмасдан ҳаракатланган.

“Машҳурликка эришмоқчи эдик”: тўйда юк машиналаридан кортеж тузган ҳайдовчилар жазоланди

“Машҳурликка эришмоқчи эдик”: тўйда юк машиналаридан кортеж тузган ҳайдовчилар жазоланди

Шунингдек, ҳайдовчилар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Радарлар тезликни ошириб кўрсатяптими? Ўзбекистонда қурилмалар текширилмоқда

Радарлар тезликни ошириб кўрсатяптими? Ўзбекистонда қурилмалар текширилмоқда

Ижтимоий тармоқларда радарларнинг тезликни нотўғри қайд этаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Руҳий касалликлар ва гиёҳвандлик: Тошкентда 9 ойлик кўрсаткичлар очиқланди

Руҳий касалликлар ва гиёҳвандлик: Тошкентда 9 ойлик кўрсаткичлар очиқланди

Наркологик касалликлар бўйича ҳисобда турувчилар сони 2025 йил 1 октябрга нисбатан 593 нафарга ошди.

“Камера орқали уч кунда топилдим”: сохта авторақам таққан ҳайдовчилар ушланди

“Камера орқали уч кунда топилдим”: сохта авторақам таққан ҳайдовчилар ушланди

Айрим фуқаролар сохта авторақамларни хориждан ижтимоий тармоқлар орқали буюртма қилгани, бошқалари эса танишларидан сотиб олганини билдирган.