Ўзбекистон

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

2027 йилда ўтказиладиган иккинчи Бухоро халқаро биенналеси доирасида 2,3 километрлик маданий сайр йўналиши яратилиши кўзда тутилган.

Бухорода маданий мерос объектлари янгиланади: музейлар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида туризмни ривожлантириш, тарихий обидаларни асраш ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тақдимот билан танишди. Унда Жадидлар мероси давлат музейи ва Бухоро давлат санъат музейини ташкил этиш таклифлари ҳам кўриб чиқилди.

 

Тақдимотда Бухоро шаҳрининг тарихий марказини ривожлантириш бўйича мастер-режа, меъморий ёдгорликларни реставрация қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, шунингдек, замонавий маданий ҳамда туризм инфратузилмасини яратиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Хусусан, Арк музей-қўриқхонасида реставрация ишларини олиб бориш, музей экспозицияларини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, Қўш мадраса меъморий ансамблини тиклаш, Бухоро мусиқали драма театрини реконструкция қилиш ва Сомонийлар боғини ободонлаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

 

Шунингдек, Жадидлар мероси давлат музейи ва Бухоро давлат санъат музейини ташкил этиш, уларда тарихий муҳитга уйғун замонавий кўргазма майдонларини яратиш режалари ҳақида маълумот берилди.

 

Бухоронинг тарихий марказидаги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ягона меъморий услуб асосида тартибга келтириш, пиёдалар учун қулай муҳит яратиш ҳамда барча ишларни UNESCO талабларига мувофиқ амалга ошириш кўзда тутилган.

 

Тақдимотда 2027 йилда иккинчи Бухоро халқаро биенналесини ўтказиш концепцияси ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, Сомонийлар боғидан Арк қалъаси ва Пойи Калон мажмуаси орқали Лаби Ҳовуз ансамблигача бўлган тарихий обидалар, кўргазма ва жамоат майдонларини бирлаштирувчи 2,3 километрлик маданий сайр йўналиши ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, АҚШ ва Жанубий Корея ташкилотлари билан ҳамкорликда маданий мерос объектларини рақамлаштириш, уларнинг уч ўлчамли моделларини яратиш, археологик ашёларни муҳофаза қилиш ва соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётгани ҳақида ахборот берилди.

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Мактабларда волейбол клублари ташкил этилади: ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан

Ўзбекистонда 2030 йилгача волейбол билан шуғулланувчилар сони 1 миллионга етказилади.

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Ноқонуний дори воситалари савдоси: 143 минг донадан ортиқ шубҳали дори-дармонлар фош этилди

Терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Дипломатик ёрдам самараси: 53 ёшли ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У мураккаб вазиятга тушиб қолгани сабабли Бош консулхонага юртга қайтишда кўмак сўраб мурожаат йўллаган.

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

Биринчи синфдан бошланган зўравонлик: ота қизини йиллар давомида зўрлаб келган

2010 йилда туғилган қизга отаси томонидан йиллар давомида жинсий зўравонлик қилингани аниқланди.

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Профилактика инспекторига мурожаат қилиш осонлашади: янги тартиб белгиланди

Фуқаролар ушбу тизим орқали куннинг исталган вақтида инспекторларга бевосита хабар юбориши мумкин бўлади.

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Mарказий бозор фаолияти тўхтатилди: ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилган

Савдо маскани айнан қайси санада қайта иш бошлаши ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Чопонлар орасига яширилган гашиш: Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди.

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Мия қон қуйилиши ва фалажлик: Туркияда оғир аҳволга тушган аёл ватанга қайтарилди

Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанаётган ўзбекистонлик аёл укаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.