Ўзбекистон

10 минг қадам учун пул тўлайдиган платформа ишга тушган — Экоқўмита

“Эко-фаол фуқаро” платформаси 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

10 минг қадам учун пул тўлайдиган платформа ишга тушган — Экоқўмита

Ўзбекистонда аҳолининг экологик маданиятини ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган “Эко-фаол фуқаро” платформаси ишга туширилди. Бу ҳақда Экология қўмитаси матбуот хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қўмита маълумотига кўра, платформа 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

 

Лойиҳа президентнинг “Эко-маданият” умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид қарори асосида амалга оширилмоқда. Ҳужжатда “10 минг қадам пиёда” тажрибасини қайта тиклаш ҳамда “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

 

Экология қўмитасининг билдиришича, “10 минг қадам пиёда” акцияси доирасида фуқароларни рағбатлантириш, жумладан пул тўлаш тартибини ишлаб чиқиш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда “10 минг қадам пиёда” ташаббуси 1 майдан қайта ишга туширилиши маълум қилинган эди

 

Шунингдек, “1hls.uz” платформаси фаолияти учун ҳар йили Махсус жамғарма ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

 

Маълумот учун, аҳоли орасида кунлик юриш ва югуришни оммалаштириш мақсадида 2021 йилнинг 1 июнида “Соғлом турмуш тарзи” — “1hls.uz” платформаси ишга туширилганди. Лойиҳага мувофиқ, 10 минг қадам юрган фуқароларга 3 минг сўмдан пул тўлаш йўлга қўйилганди. Лойиҳа президентнинг 2022 йил 6 апрелдаги фармони билан бекор қилинганди.

custom img

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

custom img

Нукусда ноқонуний қурилган телефон дўкони буздирилди

Суд қарорига кўра, қурилмани мажбурий буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.

custom img

Фарғонада фуқаро 88 млн жаримаси сабаб иккита машинасидан айрилди

У машиналари жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнггина жаримани тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб “Equinox” хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 275 млн қарзи бўлган.

custom img

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

custom img

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Улар бозордаги жойлари олиб қўйилганидан норози савдогарлар бўлган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Эндиликда улар ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд тартибида маҳрум этилади. Қайта имтиҳон эса 50 та саволдан иборат бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"