Жаҳон

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари бошланган. У 17 ёшда экани айтилмоқда.

Туркияда ресторандаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Туркиянинг Мерсин вилоятида қуролли ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 8 киши яраланди. Бу ҳақда "Haberler" нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса Тарсус туманига қарашли Каделли Дёртлер маҳалласида юз берган. Гумондор М.O. маҳаллий ошхоналардан бирига бостириб кириб, милтиқда ўқ уза бошлаган. Оқибатда муассаса эгаси Сабри Пан шифохонада вафот этган, ходим Аҳмет Эржан Жан эса воқеа жойида ҳалок бўлган.

 

“Мерсиннинг Тарсус туманида 17 ёшли М.О. ресторанга қарата автомат билан ўқ узди, натижада ресторан эгаси Сабри Пан ва ходими Аҳмет Эржан Жан ҳалок бўлди”, дейилади хабарда.

 

Ҳужумдан сўнг автомобилда қочган гумондор йўл давомида яна икки кишини ўлдирган. 

 

Шунингдек, гумондор яна 8 кишига тан жароҳати етказгани айтилмоқда. Ярадорлар туман давлат шифохонасига етказилиб, назоратга олинган.

 

Воқеа жойига полиция ва тез тиббий ёрдам экипажлари юборилган. Ҳозирда ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган бўлиб, гумондорни қўлга олиш учун вертолётлар ёрдамида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва ярадорлар сони ортиши мумкин. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 15 апрель куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳраманмараш вилоятидаги мактабда юз берган отишмада тўққиз киши ҳалок бўлган ва 21 киши жароҳатланган эди. 14 апрель куни Шанлиурфа вилоятидаги мактабда ўн тўққиз киши жароҳат олгани хабар қилинган эди.

custom img

Путин Хитойга расмий ташриф билан борди

Ташриф давомида бир қатор соҳаларда ҳамкорликни қамраб оладиган қарийб 40 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

custom img

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурган.

custom img

Россия тарихчилари Қирғизистон дарсликларидан “мустамлакачилик” атамасини олиб ташлашни сўради

Қирғизистонлик тарихчилар эса тарихий жараёнларни инкор этмаслик зарурлигини билдирди.

custom img

Эрдоған Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга ҳужумини қоралади

Исроил кучлари Ғазага йўл олган камида икки кемага қарата ўқ узган. Флотилиянинг 44 та кемасини тўхтатган.

custom img

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

Дунё бўйлаб Эбола билан касалланишнинг 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолати қайд этилган.

custom img

Қирғизистон тарихий адолат тикланишига умид қилмоқда — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти давлат раҳбарларини мамлакат номзодини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қўллаб-қувватлашга чақирди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни қайта бошлаш учун бешта шарт илгари сурди

Ушбу таклифлар бажарилган тақдирда ҳам, минтақадаги кескинлик тўлиқ бартараф этилиши кафолатланмаган.

custom img

АҚШдаги масжидда қуролл ҳужум уюштирилди: уч киши ҳалок бўлди

Гумонланувчилар отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"