Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Лондонда сиёсатчилар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Учрашувларда UzNIF фондининг халқаро бозорга чиқиши, ESG стандартлари, “яшил” облигациялар ва ўзбек компанияларининг глобал бозорларга интеграцияси масалаларини муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Лондонда сиёсатчилар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашди

Саида Мирзиёева Лондонда Буюк Британия ва АҚШ вакиллари ҳамда халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

 

Президент администрацияси раҳбари Буюк Британия бош вазирининг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Варун Чандра ҳамда Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили Жон Олдердайс билан мулоқот қилганини маълум қилди.

 

 

Учрашув давомида UzNIF фондининг халқаро бозорларга муваффақиятли чиқиши ва Британия ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётгани муҳокама қилинган. 

 

Қайд этилишича, Буюк Британиядан Ўзбекистонга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 1 миллиард доллардан ошган.

 

Шунингдек, Мирзиёева дунёдаги йирик актив бошқарув компанияларидан бири — "Franklin Templeton" бош ижрочи директори Женни Жонсон билан ҳам учрашув ўтказган.

 

 

Томонлар Ўзбекистонда капитал бозорини ривожлантириш, молиявий бошқарувга оид қонунчиликни такомиллаштириш, халқаро клиринг тизимлари билан интеграция ҳамда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилган.

 

Саида Мирзиёеванинг қайд этишича, Женни Жонсон IPO жараёнига тайёргарлик қисқа муддатда амалга оширилгани ва ўзбек компаниялари акциялари савдоси юқори натижалар кўрсатаётганини таъкидлаган.

 

Бундан ташқари, Лондонда АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан ҳам учрашув бўлиб ўтган.

 

 

Мулоқот давомида томонлар ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилган.

 

Аввалроқ Саида Мирзиёева Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори Жулиа Энн Хоггетт билан ҳам учрашгани хабар қилинганди.

custom img

Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Андижонда МИБ орқали бола онасига қайтарилди

Ижро ҳаракатлари натижасида 3 ёшли қизалоқ отасидан онаси қарамоғига олиб берилган.

custom img

Нукусда ноқонуний қурилган телефон дўкони буздирилди

Суд қарорига кўра, қурилмани мажбурий буздириш ва ер майдонини дастлабки ҳолатга келтириш белгиланган.

custom img

Фарғонада фуқаро 88 млн жаримаси сабаб иккита машинасидан айрилди

У машиналари жарима майдончасига жойлаштирилгандан сўнггина жаримани тўлашга мажбур бўлган.

custom img

Андижонда кредит қарзи сабаб “Equinox” хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 275 млн қарзи бўлган.

custom img

“Одамлар ҳафталаб сарсон бўлмоқда”: Сенатор банкоматлар билан боғлиқ муаммога тўхталди

2025 йилда Ўзбекистон бўйлаб банкоматлардан пул ечиш жараёнида 290 минг ҳолатда турли носозликлар қайд этилган.

custom img

Фарғонада бир гуруҳ аёллар норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиб қўйди

Улар бозордаги жойлари олиб қўйилганидан норози савдогарлар бўлган.

custom img

Ўзбекистонда жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди

Эндиликда улар ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд тартибида маҳрум этилади. Қайта имтиҳон эса 50 та саволдан иборат бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"