Ўзбекистон

Андижон вилоятида бедарак йўқолган ўсмирнинг жасади Қорадарёдан топилди

У дўстлари билан дарёга чўмилиш учун бориб, сувга чўкиб кетган.

Андижон вилоятида бедарак йўқолган ўсмирнинг жасади Қорадарёдан топилди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бедарак йўқолган 2009 йилда туғилган вояга етмаган ўсмирнинг жасади Қорадарёдан топилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 17 май куни фуқаро Қ.М вилоят ИИБга мурожаат қилиб, ўзининг вояга етмаган фарзанди 16 май куни уйидан чиқиб кетгани ва қайтиб келмагани ҳақида хабар берган ҳамда уни қидиришда ёрдам сўраган.

 

Ушбу мурожаат асосида Балиқчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 16 май куни соат 15:30 лар атрофида М.М. дўстлари билан бирга туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Қора-дарёга чўмилиш учун борган ва шу вақтда сувга чўкиб кетган.

 

Қидирув ишлари давомида ўсмирнинг жасади 20 май куни Андижон–Наманган йўналишини боғловчи Қорадарё кўприги яқинидан топилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.

 

Қайд этилишича, текширув ҳаракатларини бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

“Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни қаровсиз қолдирманг, айниқса ёз ойларида рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилишига йўл қўйманг, фарзандларингизни назоратсиз қўйманг!”, дейилади хабарда.

 

Аввалроқ Сурхондарёда 13 ёшли қиз Тўпаланг дарёсига чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

custom img

2025 йилда Болалар омбудсманига 2 мингга яқин мурожаат келиб тушди

Бу 2024 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп бўлиб, уларнинг 509 таси ижобий ҳал этилган, 708 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

custom img

Фан клублари терма жамоанинг ўн иккинчи ўйинчиси — Шавкат Мирзиёев

Президент “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаётган футбол бўйича миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида нутқ сўзлади.

custom img

Ўзбекистонда “Ҳар бир маҳалла — футбол майдони” дастури йўлга қўйилади

Дастур доирасида “Маҳалла лигаси” ташкил этилади. Унда 12–17 ёшли ўғил-қизлардан иборат маҳалла футбол жамоалари тузилади.

custom img

“Охиригача курашинг”: Президент терма жамоага мурожаат қилди

Шавкат Мирзиёев футболчиларни ҳеч кимдан ҳайиқмасдан, босимсиз ўйнашга чақирди.

custom img

“Футболчиларимизни замонамиз қаҳрамонлари десак арзийди” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашув ўтказди.

custom img

Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 690 млрд сўм ажратилади

“Вақф” хайрия жамоат фонди орқали тиббий текширув, операция ва даволаш харажатларини молиялаштириш тартиби ҳам белгиланди.

custom img

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 26 ёшли йигит ҳалок бўлди

Nexia-3 катта тезликда келиб бетон устунга урилган. Йўловчи вафот этган, ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Қамчиқ довонида сел сабаб ҳаракат вақтинча чекланди

Лой, тупроқ ва шағал аралаш сел йўлнинг қатнов қисмига тушган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"