Жаҳон

Европада ноаниқлик кучайди: АҚШ Полшага 5 минг нафар аскар юбормоқда

NATO бош котиби мазкур қарорни қўллаб-қувватлаб, Европа давлатлари АҚШга қарамликни камайтириши зарурлигини таъкидлади.

Европада ноаниқлик кучайди: АҚШ Полшага 5 минг нафар аскар юбормоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Полшага қўшимча 5 минг нафар америкалик ҳарбий юборилишини эълон қилди. Бу қарор Вашингтоннинг NATO ва Европадаги ҳарбий сиёсати борасидаги ноаниқликларни янада кучайтирди, дея ёзмоқда Al Jazeera.

 

Қайд этилишича, Трамп бу ҳақда пайшанба куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилиб, қарор Полша президенти Карол Навроцкий билан яқин муносабатлари ва унинг сайловдаги ғалабаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

 

“Президент этиб сайланган Карол Навроцкийни қўллаб-қувватлаганим ва у билан яхши муносабатларимиз асосида АҚШ Полшага қўшимча 5 минг аскар юборади”, — деб ёзди Доналд Трамп.

 

Полша президенти ҳам ушбу қарорни олқишлаб, иттифоқлар ҳамкорлик ва умумий хавфсизлик асосида қурилиши кераклигини қайд этди. Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский эса бу қарор мамлакатдаги АҚШ ҳарбийлари сонини аввалги даражада сақлаб қолишга хизмат қилишини билдирди.

 

Мазкур баёнот Пентагон бир ҳафта аввал Полшага юборилиши режалаштирилган 4 минг америкалик аскар жойлаштирилиши бекор қилинганини маълум қилганидан сўнг янгради. Бундан ташқари, шу ой бошида Доналд Трaмп Германиядан 5 минг аскарни олиб чиқишини ҳам айтганди.

 

Трамп узоқ йиллардан буён NATO'даги Европа давлатларини мудофаа харажатларини етарли даражада оширмаётганликда танқид қилиб келади. Сўнгги ҳафталарда эса АҚШ-Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини Европа давлатлари қўллаб-қувватламагани унинг танқидларини янада кескинлаштирди.

 

Европа давлатлари эса АҚШнинг ўзгарувчан сиёсати сабаб мудофаа стратегияларини қай тарзда шакллантириш борасида ноаниқликларга дуч келмоқда. Швеция ташқи ишлар вазири Мария Малмер Стенергард вазиятни “чалкаш” деб атади.

 

Associated Press агентлиги маълумотига кўра, АҚШ мудофаа тизимидаги айрим амалдорлар ҳам янги қарор нимани англатишини тушунмаётганини билдирган.

 

АҚШ давлат котиби Марко Рубио NATO ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иттифоқчилар мудофаа харажатларини ошириши ва кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олиши кераклигини муҳокама қилишини айтди.

 

NATO бош котиби Марк Рютте эса Полшага қўшимча қўшин юборилиши ҳақидаги қарорни қўллаб-қувватлаб, Европа давлатлари АҚШга қарамликни камайтириши зарурлигини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, Пентагон Европадаги жанговар бригадалар сонини тўрттадан учтага қисқартириш режасини ҳам эълон қилган. Ҳозирча Полшага юборилиши айтилган янги ҳарбийлар аввал бекор қилинган контингент ўрнини босадими ёки Германиядан кўчириладими — бу номаълумлигича қолмоқда.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"