Ўзбекистон

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 26 ёшли йигит ҳалок бўлди

Nexia-3 катта тезликда келиб бетон устунга урилган. Йўловчи вафот этган, ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида 26 ёшли йигит ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Сирғали туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 22 май куни соат 13:00 лар атрофида Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасидаги 60-уй қаршисида юз берган.

 

2001 йилда туғилган О.Б. бошқарувидаги Nexia-3 русумли автомобиль катта тезликда ҳаракатланаётиб, ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.

 

ЙТҲ оқибатида автомобиль йўловчиси — 2000 йилда туғилган И.Х. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ барча ҳайдовчи ва йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди ҳамда марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

Мисрга бораётган ўзбекистонликлар учун янги талаблар: 1 ноябрдан тартиб ўзгаради

40 ёшгача бўлганлар оиласи ва 5 минг доллар нақд пул билан, 40 ёшдан ошганлар эса камида 3 минг доллар маблағ билан сафар қилиши шарт.

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дорилар: икки ҳолат фош этилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

“Реал Санжик” иши: жазо ўзгаришсиз қолдирилди

Судда апелляция шикоятлари қисман қаноатлантирилди.

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

Қозоғистон орқали Таиланд ва Туркияга олиб чиқилган фуқаролар: халқаро қидирувдаги шахс ушланди

У Туркияда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Тошкент метросида 10 минг доллар топилди: пул эгасига қайтарилди

Пул эгаси машина олиш учун келган Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланган.

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

“Умра”га юбориш эвазига 1 100 доллар: Фарғонада турфирма ходими ушланди

У тегишли лицензиясиз 4 нафар фуқарони зиёратга юбориш учун 4 400 доллар талаб қилган.